Тошкентда эксперимент тарзида пулли паркоматлар ташкил этилади - тафсилотлар

© Sputnik / Наталья СеливерстоваМужчина оплачивает услуги парковки в Москве
Мужчина оплачивает услуги парковки в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчасида пулли автомобиль тўхташ жойлари (паркоматлар) синов тариқасида ташкил этилади — ҳукумат қарори лойиҳаси.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. "Тошкент шаҳри марказий кўчаларида пулли автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича экспериментни амалга ошириш тўғрисида" Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Тўлов тизими

Ҳокимлик томонидан ташкил этилган паркоматларда пулли автомобиль тўхташ жойига жойлаштириш нархлари аҳолининг зичлик даражаси ва шаҳар кўчаларининг қатнов қисмларини ўтказиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нархларни белгилаш меъзонлари ва тартибига асосан белгиланади;
Многоярусная парковка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2018
Тошкентда замонавий кўп қаватли парковкалар қурилади
Нархларни белгилаш меъзонлари ва тартиби Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган паркоматларда автомобиль тўхташ жойига жойлаштириш нархи ва энг кам ҳисоб-китоб вақти давлат-хусусий шериклик шартномасига асосан белгиланади;
Паркоматдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш автомобиль тўхташ жойлари талонлари ва (ёки) шартнома асосида нақд ва нақд бўлмаган шаклда амалга оширилади;
Ҳақ тўлаш учун фойдаланувчи автоматик электрон тўлаш техник воситаларидан фойдаланиши мумкин бўлади;
Фойдаланувчи паркоматлардан фойдаланганлик учун тўловни олдиндан шартнома асосида нақд ва нақд бўлмаган шаклда электрон тизимлари ёки мобиль иловалар ёрдамида амалга ошириши лозим. Бунда фойдаланувчи паркомат ўрнатилган жойдан 10 дақиқа мобайнида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;
Тўловни амалга оширишда фойдаланувчи автомобилнинг давлат рақами, автомобиль тўхташ жойига келган санаси ва вақтини, тўхташ жойи номини (рақамини), автомобилни қанча муддатга жойлаштиришини кўрсатади;
Мужчина оплачивает услуги парковки в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2018
Туркия Тошкентда пулли парковкаларни жорий этишда ёрдамлашади
Фойдаланувчи паркоматдан фойдаланиши учун олдиндан автоматик равишда автомобиль тўхташ жойи талонини олади;
Талонда автомобилнинг давлат рақами, фойдаланувчи паркоматга келган санаси ва вақти кўрсатилади. Бу автомобилни вақтинчалик жойлаштириш учун фойдаланувчи ва паркоматнинг эгаси ўртасида тузилган оммавий шартнома ҳисобланади;
Фойдаланувчи автомобилни сақлаш учун паркоматда тўланган муддат ўтгандан сўнг автомобилни олиб чиқиб кетиши ёки кейинги муддатга тўловни ўрнатилган тартибда амалга ошириши керак бўлади;
Фойдаланувчи автомобиль тўхташ жойи талонини қўлига олгач, уни автомобиль асбоблар панелида назоратчи кўриши учун қулай жойга қўйиши шарт бўлади. Автомобиль тўхташ жойи талонига пулли автомобиль тўхташ жойи учун тўланган вақт ҳақида ахборот (автомобиль тўхташ жойи нархи – 1 соат, 1 соат 30 дақиқа ва ҳоказо), талондан фойдаланилган сана ва вақт киритилган бўлиши керак;
Припаркованную лошадь эвакуировали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2019
Ҳар қандай транспорт воситасини тўғри парковка қилиш керак
Паркоматлардан пулли фойдаланиш вақти ҳокимлик томонидан белгиланади;
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган паркомат иш режими ҳамда даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда келишилган тартибда белгиланади;
Паркоматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бошқараётган олд ва орқа ойналарига “7.17” йўл белгиси тасвири туширилган автомобилларга ҳамда махсус (Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, ёнғин хавфсизлиги хизмати, тез тиббий ёрдам) автомобилларга улар бевосита автомобиль тўхташ жойи ҳудудида ўз хизматларини ўтаётган вақтда берилади.
Янгиликлар лентаси
0