Сиёсат

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги кўҳна обидаларни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишНагорный Карабах
Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида мамлакатТоғли Қорабоғдаги кўҳна обидаларни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида маълум қилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Мирзиёев озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан самимий табриклаган эди. Улар глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олган эди.
Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ заминидаги кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирамиз.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойи охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган. Ереван келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудларини Боку ихтиёрига берган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала