Миграция

Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи

© Sputnik / Михаил Голенков / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Давлат Думаси қизил чироқдан ўтиб кетганлик учун хорижликларни оиласидан айирмаслик керак деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ИИВ қонун чиқарувчилар биргаликда унча катта бўлмаган қонунбузарлик учун қонунга риоя қилувчи мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишдан ҳимоя қиладиган ҳужжат устида иш олиб бормоқда, дея ёзади “Парламентская газета”.
Таъкидланишича, масалан, қизил чироқдан ўтиб кетганлик учун хорижликларни оиласидан айирмаслик керак. Шу боис улар учун чет эл фуқаролари чиқариб юбориладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш муҳим.
Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг биринчи версияси 2021 йил апрелида тайёр бўлиши керак.
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Миграция
Мигрантларга доир янги қонун лойиҳаси тайёрланди
Шундан сўнг депутатлар ИИВ вакиллари билан ҳужжатни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ тузади.
Водолацкийнинг таъкидлашича, Россияда кўплаб хорижликлар узоқ йилдан буён яшаб келади, бу ерда уларнинг иши, оиласи бор. Фарзандлари дунёга келган. Бугунги кунда эса жамият тартибига таҳдтд солмайдиган бир неча жарима мигрантларни узоқ йилларга яқинларидан айириши мумкин.
Янги ҳужжат эса вазиятни ўзгартириш даркор.
“Агар мигрант бир йил давомида икки марта жаримага тортилса, уни Россияни уч йилга тарк этишга мажбурлашади. Қонунбузарлик иккитадан зиёд бўлса, унда 5 йилга. Қайта чиқариб юборилган тақдирда кириш тақиқи 10 йилга узайтирилади”, - дея аниқлик киритади эксперт.
Водолацкий мавжуд ҳужжатдан унчалик катта бўлмаган ҳуқуқбузарликлар чиқариб ташланишини айтди.
Компьютер в зоне доступа к единому порталу государственных услуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Миграция
Россияда мигрантлар учун “Госуслуги” муқобили яратилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала