Сиёсат

Камилов эронлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказди

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Министром иностранных дел Исламской Республики Иран Мухаммадом Джавадом Зарифом, прибывшим в г.Ташкент с визитом
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Министром иностранных дел Исламской Республики Иран Мухаммадом Джавадом Зарифом, прибывшим в г.Ташкент с визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашув ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилган.
Вазирлар барча даражаларда конструктив мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Музокараларда икки давлатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган минтақалараро транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Мулоқотда Афғонистон масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди. Эрон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш мақсадида тўғридан-тўғри афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб бораётган амалий ишларини юқори баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала