Ҳодисалар

Самарқандда ўқитувчи 21 ёшли қизнинг суратларини тарқатмаслик учун 400 $ сўради

© Пресс-служба Следственного департамента при МВД РУзВ Самарканде молодой педагог шантажировал девушку ее фотографиями
В Самарканде молодой педагог шантажировал девушку ее фотографиями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Обрўли институт ўқитувчиси қиздан товламачилик йўли 400 долларни олган вақтида ушланган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Самарқанд шаҳрида бир қизнинг шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2 апрель куни 21 ёшли С.А. шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Қизнинг сўзларига кўра, унинг обрўли институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши унга тегишли шахсий суратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. Тарқатмаслик эвазига эса қиздан 400 доллар талаб қилган.
27 ёшли В.Ф. ўша куни қиздан товламачилик йўли 400 долларни олган вақтида ушланган.
В Самарканде задержана женщина, получившая от араба $20 тысяч путем шантажа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Ҳодисалар
Самарқандда хорижликни шантаж қилиб, 20 минг доллар олган аёл ушланди
В.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида товламачиликка қўл урган она ва қиз қўлга олингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала