Спорт

Шимолий Корея Токио Олимпиадасида иштирок этмайди

© Sputnik / Юки Ивамура / Фотобанкка ўтишГорода мира. Токио
Города мира. Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Корея Халқ Демократик Республикаси Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этмасликка қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда РИА Новости “Sports in DRP Korea” порталига таянган ҳолда ёзмоқда.
Хабарда ёзилишича, мамлакат Олимпия қўмитаси йиғилишида Токиодаги Олимпия ўйинларида коронавирус пандемияси сабаб иштирок этмаслик тўғрисида қарор қилинган.
“... Спортчиларни хавфли вирус (коронавирус — таҳр.) сабаб келиб чиққан глобал соғлиқни сақлаш инқирозидан ҳимоя қилиш мақсадида XXXII-Олимпия ўйинларида қатнашмасликка қарор қилинди”, - дейилган хабарда.
Эстафета олимпийского огня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Спорт
Японияда Олимпиада машъаласи эстафетаси бошланди
Коронавирус пандемияси сабаб Токио Олимпиадаси 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилган эди. Бу йилги ўйинлар 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтади. Олимпиада ташкилий қўмитаси COVID-19 тарқалиши хавфи сабаб Японияда ўйинларни хорижлик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала