Спорт

“Навбаҳор” - “Пахтакор” ўйинида ҳакамлар ва меҳмон жамоага турли буюмлар улоқтирилди

© Фото: Championat.AsiaМатч пятого тура Суперлиги Узбекистана по футболу между наманганским "Навбахором" и столичным "Пахтакором" завершился беспорядками.
Матч пятого тура Суперлиги Узбекистана по футболу между наманганским Навбахором и столичным Пахтакором завершился беспорядками. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Наманганнинг “Навбаҳор” ва пойтахтнинг “Пахтакор” футбол жамоалари ўртасида ўйин тартибсизликлар билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган Наманганнинг “Навбаҳор” ва пойтахтнинг “Пахтакор” футбол жамоалари ўртасидаги ўйин тартибсизликлар билан якунланди. 7 апрель куни “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобда пойтахтликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ҳал қилувчи гол баҳснинг 89-дақиқасида учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаров видеотакрорлардан кейин “Навбаҳор” дарвозасига белгилаган пенальтидан сўнг урилди. Ҳакамнинг бу қарори стадионга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлиб, уларни жунбушга келтирди.
Томошабинлар ўйин якунлангач, ҳакам ва “Пахтакор” футболчилар томон турли буюмларни “учирди”. Бундан ташқари, стадион атрофида минглаб ишқибозлар тўпланиб, ўз норозилигини билдирди. Келган мухлислар сони 15 мингдан зиёд эди.
Наманган вилояти ИИБ эътироз билдирган томошабинлар билан тушунтириш ишлари олиб борилгани, оломон тарқатилганини хабар қилди. Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан-клубининг 35 нафар аъзоси назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.
Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинган. Улар Давлатобод туман ИИБга олиб келинган ва шахсларига аниқлик киритилган. Кейин улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
“Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади”,- дейилган хабарда.
“Навбаҳор” футбол клуби мухлисларининг ушбу қилиқларидан афсус билдирган ва бу клубга қимматга тушишини қайд этган. Чунки клуб жарима тортилиши мумкин.
Боковой судья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Спорт
“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди
"Шундай экан, азиз ва қадрли “Навбаҳор” ишқибозлари, мухлислик маданиятига амал қилган ҳолда бу борада бошқа жамоа ишқибозларига ўрнак бўлайлик!", - дейилган клуб хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала