Дунёда

Bloomberg бой ва қашшоқ давлатларда эмлаш тезлигини солиштирди

© AFP 2018
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Бой давлатларда барча фуқароларни бир неча марта эмлашга етадиган миқдорда вакциналарни сотиб олиш тенденцияси сақланиб қолмоқда
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар улуши беш фоизга яқинни ташкил қилмоқда, аммо вакциналарнинг каттагина қисмини бой давлатлар олган, деб хабар қилди Bloomberg.
Агентлик маълумотига кўра, эмлаш ишларининг умумий миқдоридан 40%и 27та ўзига тўқ давлатларда амалга оширилган. Бу давлатлар умумий аҳолиси дунё аҳлининг 11 фоизини ташкил этади.
Шу билан бирга, қашшоқ давлатларда вакцина олиш кўрсаткичи умумий миқдордан 1,6%ни ташкил қилади.
Шу тарзда, қашшоқ мамлакатлар аҳолиси 25 марта секинроқ эмланмоқда.
Америка Қўшма Штатларида эмлаш ишлари эмланиш кўрсаткичининг 24 фоизини ташкил қилган, Штатларда Ер аҳолисининг 4,3 фоизи истиқомат қилади.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Жамият
Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар сони 100 мингдан ошди
Масалан, Покистонда ўз навбатида инсониятнинг 2,7% яшайди. Аммо у ерда вакциналаш улуши жаҳондаги кўрсаткич билан солиштирганда атиги 0,1% ни ташкил этмоқда. Бой давлатларда барча фуқароларни бир неча марта эмлашга етадиган миқдорда вакциналарни сотиб олиш тенденцияси сақланиб қолмоқда, дея аниқлик киритади агентлик.
Акция протеста против ковидных ограничений  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Колумнистлар
Пандемия Европа учун идеал штормга айланмоқда
Африка энг камбағал минтақа бўлгани ҳолда, у ерда COVID-19га қарши эмланиш кўрсаткичи энг пастдир. 54та давлатдан фақат учтасида 1%дан кўп аҳоли эмланган, 20та давлатда эса коронавирусга қарши вакциналаш кампаниялари ҳали бошланмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала