Дунёда

АҚШ коинотга илк парвоз ҳақидаги хабарда СССР ва Юрий Гагарин номларини айтиб ўтмади

© SputnikЮрий Гагарин Ташкенте
Юрий Гагарин Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Россиялик дипломатлар тарихий ҳақиқиатни яшириш - АҚШ Давлат департаменти учун одатий ҳолага айланиб бораётганини қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. АҚШ Давлат Департаменти Инсониятнинг коинотга илк парвозига 60 йил тўлиши муносабати билан Facebookда эълон қилинган постида СССР ва Юрий Гагарин номларини айтиб ўтмади.
Улар аниқ исм ва фактлар ўрнига шунчаки умумий гаплар билан чегараланишди. Ушбу постга бириктирилган расмда эса АҚШ байроғи акс этган скафандр кийган фазогир тасвирланган.
Бундай “унутувчанлик” нафақат Facebook фойдаланувчиларини ва Россиянинг АҚШдаги элчихонасини ҳам норозилигига сабаб бўлди.
Космонавт Юрий Гагарин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Жамият
Гагарин Тошкентда: биринчи космонавтни подъезда учратган аёл ҳикояси
Россиялик дипломатлар тарихий ҳақиқиатни яшириш - АҚШ Давлат департаменти учун одатий ҳолага айланиб бораётганини қайд этишди ва ушбу куннинг инсоният учун аҳамиятини яна бир бор эслатиб ўтишди.
Биринчидан, БМТ Бош ассамблеяси томонидан 12 апрел инсониятнинг коинотга илк парвози амалга оширилган куни сифатида байрам қилиниши айнан Юрий Гагарин шарафига белгиланганини ва у 1961 йилда Ер шари атрофиди биринчи маротаба орбитал парвоз амалга оширганини айтиб ўтишди.
Шунингдек дипломатлар президент Жон Кеннедининг Никита Хрущевга Юрий Гагарин парвози муносабати билан юборилган табрикномасини ҳам эсга солиб қўйишди.
Ундан ташқари АҚШда Гагариннинг ҳайкали Вашингтон, Нью-Йорк, Чикаго, Кливленд, Хьюстон ва Колорадо-Спрингсда ўрнатилганини ҳам алоҳида қайд этишди.
Қўшимча маълумот сифатид шуни келтириш мумкинки, АҚШ ҳам 1960 йилларда СССР коинотга биринчи одамни учириш пойгасида иштирок этган. Лекин уларнинг режаси бутунлай бошқача бўлган.
Коинот - Ер сатҳидан 100 кмдан балан бўлган ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун АҚШ ракетада одамни ана шу баландликка олиб чиқиш ва парашютда океанга қўниши керак бўлган.
Станция Космонавты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Жамият
Тошкент метросида қандай қилиб космос яратилди - архитектор Сутягин
Совет Иттифоқи бўлса ҳаммасини бутунлай бошқача режалаштирган. Ракета космик аппаратни Ер орбитасига олиб чиқади. Аппарат Биринчи космик тезликкача тезлаштирилади ва Ер шари атрофида тўлиқ айланиб чиқади. Шундан сўнг ерга соғ омон қўниши керак бўлган.
Оқибатда, СССР режаси қанчалик мураккаб бўлмасин, улар буни уддалайди ва 1961 йилнинг 12 апрел куни Юрий Гагарин биринчи бўлиб коинотга парвоз қилади.
АҚШ эса ўзининг “соддагина” парвозини 1961 йил 5 май куни амалга оширади. Астронавт Шепард Флоридадаги космодромдан 120 км баландга кўтарилиб Аталантик океанига парашютда тушади.
Ана шунақа “америкача” космик парвоз. Агар ушбу парвоз Гагариндан олдин амалга оширилганда, америкаликлар Шепардни биринчи космонавт деб эълон қилиши муқаррар эди. Батафсил қуйида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала