Сиёсат

Норбоева ва Матвиенко меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

© Совет Федерации РФВстреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой
Встреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон делагациясининг Россияга ташрифи давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Матвиенко Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.
Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.
Валентина Матвиенко и Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сиёсат
Гендер тенглиги масалаларида Ўзбекистон Россиядан ўрнак олмоқда – Норбоева
Учрашувда Норбоева ёшлар парламентлари орқали ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда ватандошлар билан учрашув давомида кўтарилган бошқа ҳал этиш борасида тўхталиб ўтди.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала