Жамият

COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтиш Вакцинация от COVID-19
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) янги хизматни йўлга қўйди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. COVID-19 га қарши эмланган Ўзбекистон аҳолиси эндиликда бу ҳақдаги маълумотномани онлайн - Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олишлари мумкин.
ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш, “COVID-19 га вакцинациялаш ҳолатини текшириш” хизматини танлаш ва текшириш тугмасини босиш зарур.
“Яқин кунларда мазкур йўналишда янги хизматларни кутиб қолинг”, - дейилган портал хабарида.
Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Аҳоли “AstraZeneca” ва “ZF-UZ-VAC2001” вакциналари билан эмланмоқда. Шунингдек, “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
14 апрель ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус қарши жами 300 854 киши эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала