Сиёсат

Швецияда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси очилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял действующего председателя ОБСЕ, министра иностранных дел Швеции Анн Линде
Президент Узбекистана принял действующего председателя ОБСЕ, министра иностранных дел Швеции Анн Линде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Шавкат Мирзиёев Анн Линде билан Ўзбекистон - Швеция ҳамда Ўзбекистон - ЕХҲТ муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Швецияда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ташкил этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде билан учрашувида маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёев Швецияда Ўзбекистоннинг дипломатик миссиясини ташкил этиш икки давлат ўртасидаги ва умуман Ўзбекистон ва скандинав давлатлари ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти ва кенг имкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон-Швеция орасида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, Швеция етакчи компанияларининг инновациялари ва инвестицияларини мамлакатимизга жалб этиш, савдо ва кооперация алоқаларини кенгайтириш - муносабатларнинг муҳим йўналишлари экани таъкидланди.
Ундан ташқари учрашувда Ўзбекистон ЕХҲТ билан конструктив шерикликни ривожлантириш, хусусан, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси билан сермаҳсул мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
Председатель ОБСЕ Анн Кристин Линде приехала в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сиёсат
ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келди
Анн Линде илиқ қабул ва очиқ суҳбат учун самимий миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала