Ҳодисалар

Фарғонада номаълум шахслар тўппонча билан дорихоналарга ҳужум қилди

Фарғонада ИИБ ходимлари қатор босқинчилик жиноятларини иссиқ изидан очишга муваффақ бўлишди
ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Фарғонада номаълум шахслар пневматик тўппонча билан дорихоналарга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 11 апрель куни ярим тундан ўтганда содир бўлган. Номаълум шахслар юзига тиббий ниқоб таққан ҳолда Фарғона шаҳридаги дорихонага пневматик тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб кириб, дорихонадаги навбатчи сотувчини ўлдириш билан қўрқитиб, кассадаги 600 минг сўм пулларни олиб чиқиб кетган.
На рынке Куйлюк правоохранители задержали карманника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Ҳодисалар
Тошкент вилоятида сотувчидан "абонент тўлови" талаб қилган аёлларга жиноят иши очилди
Шунингдек, ушбу икки нафар номаълум шахслар Фарғона шаҳридаги дорихоналарнинг бирига бостириб кириб, 20 ёшли навбатчи сотувчини пневматик пистолет билан қўрқитиб, кассадаги 400 000 сўм пул ва кузатув камерасининг хотира сақлаш мосламасини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан юқоридаги жиноятларни иссиқ изидан фош қилган.
Жиноятчиларни шахсини аниқлаш мақсадида ЖҚБ, ЙҲХБ, ППХ, Тергов бошқармаси ҳамда бошқа соҳавий хизматлар ходимларидан иборат махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, жиноятга алоқадор “Cobalt” русумли автомашина ҳар икки ҳолатда ҳам алоқадорлиги аниқланган. Автомашина йўналиши синчковлик билан ўрганилганда, мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар - 41 ёшли Дилшод ва 43 ёшли Шерзодлар содир қилганликлари маълум бўлган ва улар вилоят ИИБ ходимлари томонидан яшаш манзилида қўлга олинган.
Автомобиль полиции в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2020
Миграция
Россия ИИВ мигрантлар орасида жиноятлар сони камайганлигини маълум қилди
Тинтув вақтида уларнинг хонадонларидан бир дона пневматик тўппонча, бир дона "Калашников" пневматик автомати, 250 дона думалоқсимон пневматик ўқлар, 1 жуфт автомашина давлат рақами, бир дона рация, ниқоб, қўлқоплар, 3 дона кузатув камераси хотира мосламаси, 20 та сим-карта, 4 дона пичоқ, бир дона дрон, шуниндек, "Cobalt" русумли автомашинадан бир дона чопқи, бир дона отверка, бир дона омбир ва 1 жуфт автомашина давлат рақам белгиси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Т.Дилшод ва Х.Шерзодлар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида, ушбу шахсларни яна бошқа жиноятга алоқадорликлари юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.
Тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала