Миграция

Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Россия ИИВ маълумотига кўра, мамлакатда 332 минг нафар нолегал ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бор.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июнига қадар нолегал меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишлари керак. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой баёнот берган.
Россиядан чиқмаган мигрантлар санкцияларга дуч келишлари мумкин.
Горовой ушбу баёнотни МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида айтган. Мажлисда коронавирус пандемияси вақтида миграция масалалари муҳокама қилинган.
Клиент Сбербанка вносит наличные деньги в банкомат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Миграция
Ўтган йил охирида Россиядан мигрантларининг пул ўтказмалари камайди
ИИВ раҳбари биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Россияда мигрантлар учун кенг кўламли енгилликлар жорий этилган эди: хусусан, пандемия вақтида мамлакатдан чиқа олмай қолиб кетган мигрантларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари автоматик равишда узайтирилган, миграцион талабларни бузганлик учун санкциялар қўлланилиши вақтинчалик тўхтатилган ва бошқалар.
Аммо айни вақтда Россияда нолегал мигрантлар сони ярим миллиондан ошиб кетган.
Председатель ГД встретился с Председателем Сената Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Сиёсат
Сайловлар, рус тили, мигрантлар: Норбоева ва Володин қайси мавзуларни муҳокама қилди
"Агар биз сизлар билан улар сонини президент қарорида айтилганидек 15 июнга қадар пасайтирмасак, уларга нисбатан жазо қўлланилади — мигрантлар чиқариб юборилади ва чегаралар ёпилади. Мен сизлар ўз давлатларингизда ОАВ ёрдамида ташвиқот ишларини олиб боришингизни истардим”, — деди Горовой.
Россиядаги нолегал мигрантлар сони МДҲ кесимида:
Ўзбекистонликлар – 332 минг нафар;
Тожикистонликлар – 247 минг нафар;
Украинлар - 152 минг нафар;
Озарбайжонликлар - 120 минг;
Қирғизистонликлар - 115 минг;
Арманистонликлар – 61 минг;
Молдоваликлар - 56 минг;
Қозоғистонликлар - 49 минг.
Россия ИИВ раҳбари ўринбосари пандемия бошланган даврдан буён Россия ҳудудида мигрантлар учун яшаш муддатлари тўрт марта узайтирилганини қўшимча қилди. Президентнинг сўнгги қарори билан бу муддат 15 июнга қадар узайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала