Дунёда

Тожикистон Россиянинг ноқонуний мигрантлар тўғрисидаги маълумотларига шубҳа билан қаради

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишСтроительство
Строительство  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Россиядаги Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги ваколатхонаси раҳбари Россия ИИВ томонидан келтирилган рақамлар ошириб кўрсатилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия ИИВнинг мамлакатда 247 минг нафар Тожикистон фуқаролари ноқонуний бўлиб тургани тўғрисидаги рақамлари ошириб кўрсатилган. Бу ҳақда РИА Новостига Россиядаги Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги ваколатхонаси раҳбари Зоҳир Мирзоев маълум қилди.
“Бу рақам кўп йиллар давомида йиғилган... 5, 10, 15 йил мобайнида. Биз гумон қиламизки, уларнинг аксарияти ўз вақтида бошқа ҳужжатлар билан Тожикистонга кетган ва у ерда”, - деди Мирзоев.
Масалан, бу агар фуқаро Россияга қонуний келиб, лекин ҳужжатларини йўқотиб қўйиб, янги ҳужжатлар билан ватанга қайтган тақдирда рўй бериши мумкин. Шунга қарамасдан у Россия базасида қолади. Вақт ўтиши билан унинг эски ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугайди ва мигрант ноқонунийлар қаторига ўтади.
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Миграция
Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой жорий йилнинг 15 июнига қадар ноқонуний меҳнат мигрантлари Россияни тарк этишлари кераклигини маълум қилган эди.
Маълумотларга қараганда, ҳозирда Россияда энг кўп Ўзбекистон (332 минг), Тожикистон (247 минг) ва Украина (152 минг) фуқаролари ноқонуний бўлиб турибди.
Ўз навбатида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги мамлакат фуқароларни 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирган ва бу масалада тегишли органлар кўмаклашишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала