Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 минг нафардан ошди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник V"
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Ўзбекистон ССВ расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 88 мингга яқинлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланганлар сони 450 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, кечанинг ўзида мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган. ️Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етган.
Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони: Фарғона вилоятида 66 381 нафар, Наманган вилоятида 47 841 нафар, Андижон вилоятида 46 639 нафар, Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Жамият
Коронавирус аниқланган 3та ОТМ онлайн таълимга ўтди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ССВ расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 88 мингга яқинлашмоқда.
Сўнгги кунларда Европа давлатларида, жумладан Россияда ҳам коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Вирусни юқтириб олаётганлар сони ортмоқда.
Изображение коронавируса SARS-CoV-2(обозначен желтым цветом), который поражает клетки человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Россия
“Бошқаларига ўхшамайди”: Россияда коронавируснинг иккита штамми шакллангани маълум қилинди
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) Европа минтақасининг аксарият қисмида COVID-19 билан касалланиш янги ҳолатларининг кўпайишидан "огоҳлантирувчи белгиларни" қайд этмоқда, дея хабар қилган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги ваколатхонаси РИА Новости ХААга.
"Сўнгги икки ҳафта ичида минтақадаги умумий касалликлар сони 6 фоизга, ўлимлар сони эса 5 фоизга ўсди. Қатор мамлакатлар касаллик сонини 2020 йилдаги "пик даражага" нисбатан камайтиришда жиддий муаммоларга дуч келишди", деб қўшимча қилган ташкилот расмийлари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала