Ҳодисалар

Тошкент вилоятида “Lacetti” юк поезди билан тўқнашди

© Toshkent MTU25 апреля в 05.55 в Ташкентской области автомобиль столкнулся с товарным поездом
25 апреля в 05.55 в Ташкентской области автомобиль столкнулся с товарным поездом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
“Lacetti” ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги оқибатида мазкур ҳолат юз берган.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тошкент вилоятида Lacetti юк поездига тўқнашиб, ағдарилиб кетди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 25 апрель куни соат 05:55 да Далагузар—Назарбек перегони, 3367-километр 7-пикетдаги ўтиш жойида содир бўлган. "Lacetti" 2015-сонли юк поезди билан тўқнашган.
Дтп в Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Ҳодисалар
Жиззах вилоятида зотдор қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
Қайд этилишича, бу қўриқланмайдиган ўтиш жойи бўлиб, кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва светофор ўрнатилган.
“Lacetti” ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги оқибатида мазкур ҳолат юз берган. У светофорнинг қизил чироғи ёниб туришига, тўхташ сигнали ишлашига, ҳатто тўхташ белгисига ҳам эътибор бермаган.
Тўқнашув пайтида тан жароҳати олган автомобиль ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала