Колумнистлар

АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база учун жой излаяпти. Пентагон Ўзбекистонни танлайдими?

© Foto : Master Sgt. Alejandro LiceaАмериканские военные на юго-востоке Афганистана
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиш янги террористик сохта давлатнинг шаклланишига, бу базада халқаро диний террористик гуруҳлар фаоллигининг ўсишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли Пентагон Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига ўз қўшинларини жойлаштириш вариантларини изламоқда.
The New York Times газетаси маълумотларига кўра, Пентагон разведка хизматлари ва ғарб иттифоқчилари Афғонистондан қўшин ва зарба авиациясини Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўтказиш вариантларини муҳокама қилмоқда. Яқин ўтмишнинг оғриқли сабоқларини ҳисобга олганда - Америка қўшинлари Ироқдан чиқиб кетганидан (АҚШ президенти Барак Обаманинг 2011 йилдаги қарори) 3 йил ўтиб "Ислом давлати"* пайдо бўлди.
АҚШ Афғонистонни халқаро террорчилар учун базага айланишига йўл қўймаслик ва дронлар, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар билан афғон жангариларига тезкор авиазарбалар бериш имкониятларини сақлаб қолиш ниятида. Форс кўрфазидан самолёт ташувчии кемаларидан буни амалга ошириш жуда ноқулай (Эрон устидаги ёпиқ осмонни ҳисобга олган ҳолда бир томонга тахминан 2000 км), Марказий Осиёда "қуруқлик"да жойлашиш эса - осон иш эмас.
Российско-таджикские учения на полигоне Фахрабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Колумнистлар
Рус-тожик қўшма ҳарбий машқлар – Афғонистондаги жиҳодчиларга огоҳлантириш
Ўзаро манфаатли шартлар асосида АҚШ ва НАТО қўшинлари тахминий жиҳатдан жойлаштирилиши мумкин, чунки Шимолий Атлантика алянси Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни 20 йилдан бери ривожлантирмоқда.
Марказий Осиё республикалари 1997 йилдан бери Евроатлантик шериклик Кенгашига аъзо, аммо ҳар бир давлат - шерикчиликнинг ўзига хос хусусиятига эга. КХШТга аъзолик Тожикистон ва Қозоғистоннинг садиқ туриш ёки "ишончлилик" даражасига таъсир қилиши мумкин, Ўзбекистон ҳам Андижон воқеаларидаги салбий тажрибага эга.
22 апрел куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари - Абдулазиз Камилов ва Мухтор Тилеуберди билан мулоқот қилди ва Қўшма Штатлар республикаларнинг "суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини" қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари шу куни гўёки сояда қолди.

Нотинч Тожикистон

Эҳтимол, Энтони Блинкен ҳали Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан суҳбатда АҚШ қўллаб-қувватловини билдиради. Тожикистон Афғонистон билан энг узоқ чегарага эга.
АҚШ ҲҲК ва НАТОнинг афғон жиҳодчиларига қарши жанговар ҳаракатларини амалга ошириш учун география минимал парвоз вақтини беради, бу эса америка қўшинларини тахминий янги ҳарбий базаси нуқтасида хавфсизлик даражасини пасайтиради - жангариларнинг қўпорувчи рейдлари ёки қўлбола дронлар ёрдамида ҳужум амалга оширилиши мумкин.
Тожикистон ва НАТО анчадан буён республика чегараларини мустаҳкамлаш ва трансчегаравий наркотик моддаларни олиб ўтилишига қарши курашишда ҳамкорлик қилмоқда. Шунга қарамай Марказий Осиё минтақасида Душанбе НАТОнинг энг кам фаол шериги сифатида кўзга кўринади. Тожикистон миллий армияни ислоҳ қилишда ва ҳарбий ривожланишни кўпроқ даражада Россия Федерациясининг кўмагига йўналиш (ориентир) олади.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Колумнистлар
“Толибон”* қандай қилиб Афғонистондан АҚШ қўшинларини ҳайдаб чиқармоқда
Республикада йилига 100га яқин ҳарбий машқ ўтказиладиган 201-Россия ҳарбий базаси жойлашганлиги сабабли АҚШ қўшинларини тахминий жойлашуви учун Тожикистон "ноқулай". Шу ўринда якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта.
Душанбе КХШТга зарар етказмасдан, Пентагон ва НАТОнинг логистика инфратузилмаси объектларини жойлаштириши мумкин эди. Худди шу тарзда Россия Афғонистонда ҳарбий операцияларининг фаол босқичида АҚШга ёрдам берганди. Кўп нарса террористик гуруҳларнинг фаолияти, қулай шароитлар, мақсадларнинг аниқлиги ва қўшни давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўп томонлама шартномаларнинг сифатига боғлиқ.

Кўп векторли Қозоғистон

22 апрел куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтор Тилеуберди билан суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга умид билдиргани бежиз эмас. Қозоғистоннинг АҚШ ва НАТО билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги - республиканинг КХШТдаги иттифоқчилик мажбуриятлари билан бир қаторда фаол ривожланмоқда.
2014 йилдан буён республика ўнлаб "танланган шериклар"ни бирлаштирган альянснинг ўзаро мослашувчанлик дастурида иштирок этади. Масалан, Вашингтон замонавий King Air B300ER Scorpion самолётларини (қиймати 128,1 миллион доллар) ҳамма давлатларга ҳам сотмайди.
Қозоғистоннинг "кўп векторлиги" ҳатто пандемия ва ташқи сиёсий турбулентлик шароитида ҳам АҚШ, Буюк Британия ва Канада қўшинлари иштирокида ўз полигонларида (июл ойида) навбатдаги "Дашт бургути" маневрларини ўтказади. Қўшма машқларнинг мақсади - Қозоғистон қўшинларини НАТО стандартлари ва унинг қўшин таркибида ҳаракат қилишга ўргатиш.
Здание Пентагона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Колумнистлар
Пентагон делегацияси Тошкентда: Ўзбекистон америкалик ҳарбийларга нима учун керак
Қозоғистон "қайноқ" чегараларга эга эмас, у Афғонистондан 500 километр узоқликда жойлашган. Қозоғистон ҳудудида жойлашган АҚШнинг тахминий ҳарбий базаси Тожикистон ва Ўзбекистоннинг "ҳимояси" остида бўлар эди. Афғон мужоҳидларигача масофа авиа ёқилғи сарфини оширади.
МДҲ бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг элементлари, Россия томонидан ижарага олинган Бойқўнғир космодроми ва РФ Мудофаа вазирлиги полигонлари Пентагон ва НАТО учун Қозоғистон ҳудудида сезиларли "ноқулайлик" бўлиб чиқиши мумкин. Ваҳоланки, Пентагон ва альянс қўшинларини жойлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун Қозоғистон Тожикистонга қараганда объектив равишда кўпроқ имкониятларга эга.

Кучли Ўзбекистон

Пентагоннинг Марказий Осиёдаги интилишлари ҳақидаги The New York Times газетаси маълумотларини инобатга олган ҳолда, яқинда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Стратегик режалаштириш ва сиёсат идораси бошлиғининг ўринбосари, генерал Дюк Пирак бошчилигида Пентагон делегацияси Тошкентга ташрифининг мақсади нима бўлгани аён бўлмоқда. Бу даражадаги қўмондонлар "шунчаки гаплашиш" учун келмайди.
Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги фаол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги - минтақавий барқарорлик ва миллий армия қудратини сақлашнинг энг муҳим омили ҳисобланади.
АҚШ ташаббусни қўлга киритишга интилмоқда. 22 апрел куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан ўтказган суҳбатда "АҚШнинг Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини" тасдиқлабгина қолмай, балки "2021 йил охирида стратегик шерикчилик ҳақида биринчи мулоқотни ўтказилишига" умидни ҳам билдирди.
Международные российско-индийские учения Индра - 2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Колумнистлар
Нима учун Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда
Эҳтимол, Афғонистонга қўшни "блокка қўшилмаган" Ўзбекистон Пентагон қўшинларини кўчириш ва жойлаштириш учун энг мақбул "номзод" бўлиши мумкин. Эслатиб ўтаман, 2013 йилдан 2017 йилгача НАТОнинг Марказий Осиёдаги алоқа бўйича зобит офиси Тошкентда жойлашган бўлиб, у фақат молиявий сабабларга кўра ёпилган эди.
Аввалроқ, 2001-2005 йилларда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистон чегарасидан 200 километр узоқликда жойлашган Хонобод авиабазасидан фойдаланган. У ерда 1500 нафарга яқин тоғ дивизияси ҳарбий хизматчилари, F-15 ва F-16қирувчилари ва транспорт самолётлари жойлашган эди. Андижонда "инқилобий" воқеаларни уюштиришда америкаликларнинг иштирокини пайқаб, Ўзбекистон Сенати Пентагон қўшинларини Хонободдан чиқариб юборганди. Аммо Пентагон концептуал (хавфсизлик) ва молиявий (миллиард долларлик лойиҳа) фойдали таклифни тақдим этса, ноёб логистика тарихи давом эттириш мумкин.
АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши билан террористик гуруҳларнинг шимолга кенгайиши, "Ислом амирлиги"нинг Марказий Осиё давлатларига ўтиш эҳтимоли кучаймоқда. Душанбе, Нур-Султон ва Тошкент янги таҳдидлар фонида Пентагон ва альянс билан бундай ўзаро муносабатларга рози бўлиши мумкин, аммо бу ҳозир ақл бовар қилмайдиган кўринади. Москванинг реакцияси - ёрдам ёки қарама-қаршилик - кўп жиҳатдан РФ - ХХР - АҚШнинг геосиёсий учбурчагидаги "катта ўйин" (мувозанат) шартларига боғлиқ бўлади.
* РФда тақиқланган террорчилик ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала