Иқтисод

Бюджет харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади - тафсилотлар

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишМонеты России
Монеты России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Низом билан бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари тартиблари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар беришича, Агентлик, Молия вазирлиги, ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.
Низомга биноан барча даражадаги бюджет маблағлари тақсимловчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси томонидан расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби белгиланмоқда.
Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Сиёсат
Мирзиёев: энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Жумладан, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:
- бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;
- расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;
- бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари.
Шу билан бирга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:
- Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;
- давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу Низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш. Ушбу ўзгаришлар натижасидаб давлат органларининг юджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларни қандай мақсадларда сарфланаётганлиги бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Иқтисод
Уч ой ичида 211,2 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди
Шу билан бирга Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб бориши; давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала