Сиёсат

Мирзиёев: Биз – бугунги миннатдор авлодлар жасур оталаримиз билан умрбод фахрланамиз

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе "Ода стойкости"
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе Ода стойкости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Тадбир телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги байрам иштирокчилари, нуронийлар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун Ўзбекистон халқини табриклади.
"Бугунги шонли санани биз доимо чексиз қувонч ва чексиз изтироб билан нишонлаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги амфитеатрда бўлиб ўтган байрам тадбирида.
Президент РФ В. Путин на военном параде в честь 76-й годовщины Победы в ВОВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Сиёсат
Совет халқи нацизмга тарихий ҳукм эълон қилган ва "жигарранг вабони" енгган - Путин
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг катта, энг машъум қирғиндир. Олти йил давом этган бу урушда ўша пайтда дунёдаги 73 та давлатдан 62 таси, Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи иштирок этган. Европа, Осиё ва Африка қитъаларидаги 40 та давлатни бевосита қамраб олган қуролли тўқнашувларга 110 миллион киши сафарбар этилган ва жами 70 миллион киши ҳалок бўлган.
Бу урушда қатнашган, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган ота-боболаримиз ва момоларимизнинг беқиёс мардлик ва матонати инсоният тарихига буюк саҳифа бўлиб ёзилган.
"Биз – бугунги миннатдор авлодлар сизлар каби жасур оталаримиз билан умрбод фахрланамиз. Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда сизларнинг жанг майдонларидаги буюк қаҳрамонлигингиз, урушдан кейин мамлакатни тиклаш ва ривожлантириш йўлида қилган фидокорона хизматларингиз учун барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз. Орадан яна қанча йиллар, асрлар ўтмасин, сизларнинг фашизмга қарши кўрсатган матонатингизни халқимиз ҳамиша қалбида, хотирасида сақлайди, бу жасорат ёшларимиз учун абадий ибрат намунаси бўлиб қолади", – деди президент.
Участник Великой Отечественной войны, ветеран Георгий Любимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2019
Аналитика
Ветеран Георгий Любимов ўзбекистонлик ёшларни доимо ўз устиларида ишлашга чақирди
1941 йил арафасида республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд бўлган. Уруш бошланиши билан, шундан қарийб 2 миллиони фронтга отланган. Бу қаҳрамон инсонларнинг 500 мингдан зиёди жангларда ҳалок бўлган.
"Биз бу рақамларни ҳар йили қайта-қайта эсга оламиз. Булар шунчаки оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида муштипар оналаримиз, момоларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу ва ҳасрат мужассам. Бу дарду аламларни ҳеч қандай рақам, ҳеч қандай сўз билан ифодалаб бўлмайди", – деди давлат раҳбари.
Урушдан жабр кўрган 1 миллион 500 мингдан ортиқ кексалар, аёллар ва болалар республикамизга кўчириб келтирилган. Уларнинг 250 мингдан зиёди ота-онасидан айрилган болалар эди.
Ветеран Уразали Пирманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Жамият
Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир нафар II жаҳон уруши қатнашчиси қолган
"Эл-юртимиз мудҳиш уруш йилларида ўзининг юксак гуманистик фазилатларини намоён этди. Ўзбекистонга олиб келинган турли миллатга мансуб минг-минглаб инсонларга бошпана берди, меҳр-шафқат, одамийлик кўрсатиб, энг сўнгги нонини ҳам улар билан баҳам кўрди. Халқимизнинг бундай улкан жасорати, олижаноблиги бутун дунёда ҳурмат-эътирофга сазовор бўлди. Ва бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди", – деди Шавкат Мирзиёев.
Уруш фожиаларидан сабоқ чиқариб, тинчлик учун курашиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистон ўз стратегиясига мувофиқ, тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувликни асраш, давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлидан боради.
Тадбир телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги байрам иштирокчилари, нуронийлар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев тадбирга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. Кексалар мамлакатга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилди.
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт дастурини томоша қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала