Сиёсат

Совет халқи нацизмга тарихий ҳукм эълон қилган ва "жигарранг вабони" енгган - Путин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на военном параде в честь 76-й годовщины Победы в ВОВ
Президент РФ В. Путин на военном параде в честь 76-й годовщины Победы в ВОВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ветеранлар, ҳарбийлар ва барча россияликларни Ғалаба Куни билан табриклади.
"Ҳурматли Россия фуқаролари, азиз ветеранлар, ўртоқ аскарлар ва матрослар, сержантлар ва старшиналар, мичманлар ва прапоршчиклар, ўртоқ офицерлар, генераллар ва адмираллар, сизларни Ғалаба Куни билан табриклайман!", - деди Путин Ғалабанинг 76 йиллиги шарафига ташкиллаштирилган бош ҳарбий парадда чиқиши вақтида.
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Колумнистлар
Москвада Ғалаба парадлари турли йилларда қандай ўтган
"Биз бу буюк қаҳрамонликни айнан совет халқи амалга оширганини ҳамиша ёдимизда сақлаймиз. Урушнинг энг оғир даврида, фашизмга қарши кураш натижаларини белгилаб берган ҳал қилувчи жангларда, Ғалаба сари бўлган машаққатли, мардонаворлик ва фидойилик талаб қилувчи йўлда бизнинг халқимиз якка ёлғиз эди", - деб баёнот қилди Россия президенти.
"Сизларни Ғалаба куни билан табриклайман. Бутун дунё тақдири учун улкан, тарихий аҳамиятга эга бўлган Ғалаба - Россия, бизнинг халқимиз учун муқаддас байрам бўлган ва шундай бўлиб қолади", - дея қўшимча қилди Путин.
"Бу байрам нацизмни мағлубиятга учратган, тор-мор қилган - биз ҳурмат қиладиган ва фахрланадиган аждодларимиз билан қариндошлик ҳуқуқи туфайли, ғолиблар авлоди, ғолиблар меросхўрлари бўлганимиз учун ҳам бизникидир", - деди Россия президенти.

Путин айнан совет халқи нацизмга тарихий ҳукмни эълон қилиб, айнан совет халқи "жигарранг вабони" енгганлигини эслатиб ўтди.
Президент РФ Владимир Путин перед началом выступления с ежегодным посланием Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Колумнистлар
Путин қизил чизиқни айнан қаердан тортганини Ғарб жуда яхши билади
"Уруш шунчалик улкан чидаб бўлмас синовлар, қайғу ва кўз ёшлар олиб келганки, буларни ҳеч қачон хотирадан ўчириб бўлмайди. Ва ўз агрессив режалари, антисемитизм ва русофобияни яна ҳаётга татбиқ этишни кўзлаётганлар кечиримга лойиқ эмас", - деб қўшимча қилди РФ раҳбари.
Россия изчиллик билан халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилмоқда, ўз миллий манфаатлари ва халқи хавфсизлигини қатъийлик билан ҳимоя қилади, деб баёнот қилди Владимир Путин.
Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган бош ҳарбий парад якшанба куни Россия пойтахтида 12 минг ҳарбий хизматчилар, 190дан ортиқ ҳарбий техника ва 76та вертолет ва самолетлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала