Аналитика

Марказий Осиё нега ўз ҳудудида АҚШ базаларини қабул қилмайди - экспертлар хулосаси

© Foto : Public domain / DVIDS / SSgt Eunique StevensАмериканские военные во время посадки на самолет на авиабазе в Киркуке, Ирак
Американские военные во время посадки на самолет на авиабазе в Киркуке, Ирак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Бироз олдин Wall Street Journalда АҚШ қўшинларини Афғонистондан Марказий Осиё республикалари ҳудудига кўчириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган АҚШ ҳарбийларини ўз ҳудудида қабул қилишга рози бўлмайди, деб ҳисоблашмоқда россиялик экспертлар.
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Колумнистлар
АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база учун жой излаяпти. Пентагон Ўзбекистонни танлайдими?
“АҚШ томонидан ана шундай уринишлар бўлиш эҳтимоли катта. Вашингтон стратегик авиацияни жойлаштириш учун янги базалар қидираётгани бўлиши мумкин. Марказий Осиёдан туриб улар Эрон, Хитой ва Россияга таҳдид солиши мумкин. Шу вақтга қадар АҚШнинг ҳудуддаги “қуруқлик авиаташувчиси” бўлган Афғонистондан уларни сиқиб чиқаришмоқда”, - дейди Евроосиё таҳлилий клуби аъзоси Никита Мендкович.
Мендкович айтишига кўра, Афғонистон АҚШнинг стратегик мақсадларига эриши учун “идеал майдон” эди. Энди бўлса қўшинларни “собиқ Иттифоқ республикаларидан бирига кўчириш- мантиққа тўғри келади. Ахир у ерда парвоз имкониятлари бир хил, лекин толиблар хавфи йўқ”.
Лекин Тошкент ва Душанбе америкаликлар талабига рози бўлмайди, чунки Тожикистон КХШТ шартномаси аъзоси ҳамда у ерда айни дамда Россиянинг 201-ҳарбий базаси жойлаштирилган.
“Ўзбекистон ҳам сўнгги йилларда Москва билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда. АҚШ қўшинларини мамлкатда жойлаштириш Тошкент учун ана шундай алоқалар узилишини англатади”, - дейди Мендкович.
Иккинчидан, Марказий Осиё давлатларида АҚШ қўшинларини жойлаштириш – Хитой билан можаро ва алоқалар узилишини англатади. Бе ҳам иқтисодий фойдали эмас.
Масаланинг яна бир томони: ушюу базалар бир вақтнинг ўзида турли хил террорчилар ва афғон қуролланган мухолифати учун “тортиш марказига” айланади, деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Бу билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўз хавфсизлигини жиддий таҳдид остига қўйиши ва ҳудуд барқарорлиги бузилиши мумкин.
Ҳарбий эксперт Виктор Мураховский айтишига кўра, АҚШ олдинги сафар ҳамкорлик даврида Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни бузган ва шу сабабли ушбу давлатлар иккинчи бор АҚШ билан бу йўналишда ҳамкорликка рози бўлиши амри маҳол.
“Менинг фикримча, АҚШ Ўзбекистон ва Қирғизистон биан XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида эришилган шартномаларни ўз қўллари билан бузиб ташлади. Ўшанда ҳукуматлараро келишувга кўра Америка ва аксилтеррор коалиция ҳарбийлари Хонобод ҳамда Манас аэродромларида жойлаштирилган эди”, - дейди Мараховский.
Американские военнослужащие в районе населенного пункта Эт-Танф, Сирия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Дунёда
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини Марказий Осиё давлатига жойлаштириши мумкин
Унинг фикрига кўра америкаликлар Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати билан олдинги салбий ҳамкорлик тажрибасини такрорлаши амри маҳол.
Иккинчи томондан Ўзбекистон 2020 йилда илк бор Россия билан ҳамкорликда Термиз яқинида қўшма машқлар ўтказган эди. Ушбу манёврлар АҚШ ҳарбийларининг кетиши ва Толибон* таҳдидига жавоб тимсоли бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш 2021 йилнинг 1 майидан бошланган эди ва иттифоқдошлар билан ҳамкорликда 11 сентябрга қадар тўлиқ якунланиши керак.
2020 йилда америкаликлар Дохада Толибон* раҳбарияти билан тинчлик шартномаси имзолашган эди. Бу сўнгги 10 йиллар давомда илк тинчлик шартномаси бўлди. Шартномага мувофиқ барча хорижий қўшинлар мамлакатдан 14 ой давомида олиб чиқиб кетилиши керак. Шундан сўнг Афғонистон ичидаги мухолиф томонлар орасида тинчлик музхокаралари бошланади.
* Толибон– Россия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала