Колумнистлар

Америкаликларнинг бензинга пули етмаяпти: айбдор руслар

© REUTERS / COLONIAL PIPELINEТопливные резервуары компании Colonial Pipeline в аэропорту города Шарлотт, США бензин компанияси
Топливные резервуары компании Colonial Pipeline в аэропорту города Шарлотт, США бензин компанияси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Сиз куласиз, бироқ Америкада яна рус хакерларини топишди. Бу гал улар гўёки Техасдан Нью-Йорккача чўзилган ва кунига 2,5 миллион баррель қазиб олувчи “Colonial Pipeline” нефть қувурини тўхтатишган.
ФҚБнинг номи очиқланмаган манбаларининг “Associated Press”га сиздирган маълумотларга кўра, қандайдир зарарли компьютер дастури “Colonial Pipeline” эгаларини нефть қазиб олишни тўхтатишга мажбур қилган. Ҳозир, фараз қилинишича, хакерлар компания раҳбарияти билан товон борасида савдолашмоқда. Сўнгги уч кунда нефть қувури ишламаяпти, шу сабаб эса бензин қимматлашмоқда ва яна қимматлашади.
Демократик партиянинг партия телеканали CNN кибер ҳужумни “Darkside” гуруҳидаги хакерлар амалга оширгани ҳақидаги версияни тарқатди, бу гуруҳ эса – ҳа, топдингиз - албатта, руслар билан боғлиқ.
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Россия
АҚШ Россияга кўринмас зарба беришни ваъда қилди
Далиллар? Қанақасига. “Darkside” таржимаси “қора томон”ни англатади, демократик дунёнинг қора томонида кимлар яшайди? Албатта, руслар. “Darkside”нинг расмий сайти ва боғланиш мумкин бўлган маълумотлари бор. Улар орқали бугун америкалик журналистлар улар билан боғланишга уринишмоқда. Ўз сайти ва боғланиш мумкин бўлган маълумотлари ёзилган бу қанақа хакерлар бўлди, деб сўрашингиз мумкин. Эҳтимол, бу русларнинг жумбоқли кўнгли.
Аслида хакерлар ҳақидаги эртаклар Байден даврининг нохуш иқтисодий воқелигини оқлашга қаратилган. Гап шундаки, Трамп президентлиги даврида мамлакатда бензин ўртача галлони учун икки доллардан эди (тахминан бир литри учун ярим доллардан). Бугун галлон уч ярим – тўрт долларгача қимматлашди. Калифарния штатида бир галлон учун нарх беш долларга қараб кетмоқда. Бу бир литр бензин оддий калифорнияликка 100 рублдан зиёдга тушишини англатади.
“Colonial Pipeline” билан тушунарсиз нарсалар (ҳатто у ерда нима рўй бергани муҳим эмас) ёқилғи нархининг кейинги кескин кўтарилиши учун важ бўлади. У нималарга олиб келишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. Кўчиб ўтиш, ташишнинг қимматлашиши, деярли ҳамма нарсанинг нархи ошиши – авиачипталардан тортиб маҳсулотларгача. Қисқаси, америкаликлар илгари уни акциялар ва кўчмас мулкка киритган инфляция барча бандлари билан ўзини кўрсатади.
Ажойиблик шундаки, бу инқироз қўл билан келтириб чиқарилган. Байден Оқ уйга кирар-кирмас, сланц нефтини қазиб олишни чеклади, “Keystone XL” нефть қувури лойиҳасини ёпди, яшил энергетикага сармоя киритишни ваъда қилди. Буларнинг ҳаммаси қазиб олишни коронавирусга қадар даражага тиклашга имкон бермади.
Посольство РФ в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2020
Россия
Россия АҚШ Молия вазирлигига уюштирилган киберҳужумдаги айбловни асоссиз деб атади
Рус нефтчиларини қора олтинга бўлган нархни тушириб юбориш йўли билан йўқ қилиш режалари иш бермади. Режага қарамасдан, 2020 йилда фақат америка сланцчилари ўзидан ўзи йўқ бўлди. Ҳозир, пандемиянинг авж олган палласидан сўнг, ёқилғига бўлган талаб ошмоқда, мамлакат бўйлаб оммавий сафар қилиш мавсуми бошланмоқда, талабни ҳеч нарса билан қондириб бўлмайди. Бензин нархи осмонга чиқишига ажабланарли эмас.
Цивилизацияга эришган мамлакатларда ёқилғи нархини ушлаб туриш учун турли молиявий воситалар бор. Россия, масалан, кўп йиллардирки демпфер механизмидан муваффақиятли фойдаланади. Бугун мамлакатнинг дунёда ёқилғининг паст нархи билан фахрланишга ҳаққи бор.
Аммо ривожланган Штатларда Грета Тунберг орзусини рўёбга чиқаришни афзал билишади: америкаликлар уйда ўтиришибди, чунки бензин олишга пуллари йўқ, таътилга бошқа жойга учишмайди, чунки самолётга чипта харид қилиш жуда қимматга тушади, токчада кўчат ўстиришади, чунки овқат жуда қимматлашиб кетди.
Айнан шундай яшил кун тартибини Демократик партияси теппадагилари зўр бериб ўтказмоқда. Бир йил аввал, нефть нархи тарихий минимумга қулаганда, сўл демократлар юлдузи Александрия Окасио-Кортес ўз твиттерида ёзди: “Сиз буни севасиз, мутлақо. Нефтчимиз тузилмавий инқирозда...”
Нафталанская нефть - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Колумнистлар
Заҳиралар тугамоқда: нефт нархи 74 долларга чиқади
Айнан ўша пайт қазиб чиқарувчи саноатида ишлайдиганлар оммавий равишда ишларидан айрилишган, катта ва кичик компаниялар хонавайрон бўлишганди, тез орада конгрессчи бу твитини ўчириб ташлашга мажбур бўлганди. Бироқ интернет ҳамма нарсани ёдда тутади: америка нефтчиларини йўқ қилиш – бу Демократик партияни молиялаштираётган олигархларнинг яширин мақсадидир.
“Colonial Pipeline”га кибер ҳужум уюштирилгандан сўнг дарҳол биржа таҳлилчилари мижозларга кибер хавфсизликка ихтисослашган интернет гигантларнинг акцияларини харид қилишни тавсия қилишди. Шундай гигантлардан бири собиқ CEO - Google᾽дан бўлган Эрик Шмидт – бугунги кунда Оқ уйнинг кулранг кардинали бўлади. У ҳимояси остидагиларни юқорироқ ёки қуйироқ лавозимларга илгари суради.
Рақамли корпорацияларга эгалик қилувчи америкалик олигархларга америкалик нефтчиларни хонавайрон қилиш фойдали. Улар билан бир қаторда миллионлаб оддий фуқаролар хонавайрон бўлиши, бу корпоратив иқтисодий урушнинг “ҳамроҳ зарари”. “Рақамчилар” қазиб чиқарувчи саноатига қарши, электрокарлар бензинли двигателларга қарши, соя гўшти ишлаб чиқарувчилари чорвачиликка қарши. Ҳарбий ҳаракатлар театри АҚШ ҳудуди бўлди, оддий америкаликларнинг барча кулфатини Вашингтон русларга ағдаради.
Албатта, ошкора туҳмат – Россия президенти ва Оқ уй хўжайини ўртасидаги музокараларнинг яхши муқаддимаси эмас. Аммо ундан босим учун фойдаланишга уриниб кўриш мумкин. “Суҳбатимиз бўлади, мен президент Путин билан учрашишни режалаштиряпман, - деди кеча Жо Байден. – Ҳозирча махсус хизматимиз Россия алоқадорлигини далилини топмади (“Colonial Pipeline”га уюштирилган кибер ҳужумга), аммо тамагир дастур Россияда жойлашганининг далили бор. Уларнинг (русларнинг) жавоб беришига тўғри келади...”
“Рус хакерлари” аллақачон мемга айланди. Уни Америка ҳукумати ҳар сафар ишлари юришмаганда ундан фойдаланишади. Айёр рус дастурчиларини нималарда айблашмади дейсиз! Демократик партия компьютерларини бузиш, сайловларга узлуксиз аралашиш, ўтган йил декабрь ойида Америка давлат муассасалари компьютер тармоқларидаги узилишлар, мана энди эса - қиммат бензин. Шу йиллар мобайнида жамоатчиликка бирор марта ҳам ҳақиқий хакер тақдим этилмади. Бирор марта ҳам ҳеч қандай далил келтирилмади.
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Аналитика
Россия ва АҚШ Европа бозорини талашмоқда: газ омборини ким тўлдиради
Бу орада айнан бу йиллар ичида АҚШ компьютер жиноятчилиги бўйича мутлақ жаҳон етакчиси бўлди. Америкаликлар – сўнгги ўн йилликнинг энг машҳур кибер ҳужумларнинг муаллифлари. Бу ҳужумларнинг айримлари тўлақонли ҳарбий диверсия сифатида кўринган. Мисол тариқасида Эрон инфратузилмаси таҳдил солган “Stuxnet” компьютер вируси фаолиятини олиш мумкин.
Россия ҳамиша АҚШга халқаро кибер хавфсизликни таъминлаш бўйича ишни йўлга қўйишни таклиф қилиб келади. Аммо америкаликлар ҳар доим бўйин товлашади – ахир уларнинг ҳам қоидага биноан ўйнашларига тўғри келади. Мамлакат инқирози ва фуқароларнинг хонавайрон бўлишини ҳар ерда бўлган рус хакерларига ағдариш осонроқ-да.
Манба: РИА Новости.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала