Дунёда

БМТ Бош котиби БССТни "Спутник V" вакцинасини тан олишга чақирди

© Sputnik / Илья Наймушин / Фотобанкка ўтишАмпула с вакциной против COVID-19 "Спутник V"
Ампула с вакциной против COVID-19 Спутник V  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Гутеррешнинг сўзларига кўра, "Спутник V" – жаҳонда вакциналаш масаласини ҳал этишга ёрдам берадиган муҳим элементлардан биридир.
ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида Россиянинг "Спутник V" вакцинасини тан олиш жараёни кетаётгани ҳақида баёнот қилди.
"РФ БМТ ходимларига "Спутник V" билан эмланиш имкониятини тақдим этганини жуда қадрлаймиз. Бу жуда яхши белги", - деди у.
Гутеррешнинг сўзларига кўра, "Спутник V" – жаҳонда вакциналаш масаласини ҳал этишга ёрдам берадиган муҳим элементлардан биридир.
Открытие пунктов вакцинации в торговых центрах Екатеринбурга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Россия
Россияда “Спутник Лайт” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

"Спутник V" вакцинаси дунёда

"Спутник V" вакцинаси ҳозирга қадар умумий аҳолиси сони 3 миллиардга тенг бўлган 60та мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган.
Шунингдек, Россия вакцинаси давлат регуляторлари томонидан маъқулланганлик бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.
АҚШ иттифоқчилари “Спутника V”ни харид қилиш ҳақида гапира бошлашди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Видео
АҚШ иттифоқчилари “Спутник V”ни харид қилиш ҳақида гапира бошлашди
Вакцина текширилган ва яхшилаб ўрганилган инсон аденовируслари платформасида яратилган ва вакцинация давомида иккита эмлаш учун икки хил турфа вектор ишлатилади.
Бу иммунитет давомийлигини узайтиришга хизмат қилади.
Ташқи бозорларда Россиянинг "Спутник V" вакцинасини илгари суриш билан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди шуғулланади. Сал аввал фонд раҳбари Кирилл Дмитриев салбий таъсири йўқлиги ва у аллергияни келтириб чиқармаслиги туфайли Россия вакцинасига нисбатан ишонч тобора ортиб бораётганини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала