Иқтисод

Умурзаков ЖСТ бош директори билан ташкилотга қўшилиш юзасидан музокаралар ўтказди

© Пресс-служба МИВТ Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков

Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Нгози Оконжо – Ивеала республиканинг Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштиришга доир амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирларга ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг суръати ва сифатига юқори баҳо берди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо – Ивеала билан онлайн музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнининг бугунги ҳолати, шунингдек, республиканинг ушбу Ташкилотга қўшилиши доирасида музокараларни янада фаоллаштириш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг бу йилги навбатдаги, 5-йиғилишини ўтказилади.
Н. Оконжо – Ивеала Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ва муштарак масалаларни тезда ҳал қилиш мақсадида бу йўналишда биргаликда иш олиб боришни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.
“Музокаралар якунида ЖСТ Котибияти билан мунтазам алоқаларни давом эттириш ва Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини сифатли ташкил этиш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда аъзо давлатлар билан музокаралар олиб бориш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида унинг техник ёрдамини жалб этишга келишилди”, - дейилган хабарда.
2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.
Логотип ВТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2020
Иқтисод
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олган эди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Апрель охирида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.
ЕОИИ ва ЖСТ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2020
Инфографика
ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала