Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини таваллуд айёми билан муборакбод этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Ўзбекистон президенти қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
“Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади”, - дейилган хабарда.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг! >>
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Сиёсат
Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан телефон мулоқотини ўтказди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала