Аналитика

МДҲ давлатлардаги АҚШ биолабораториялари хавфли – Онишенко

© SputnikДепутат Госдумы РФ, врач-эпидемиолог Геннадий Онищенко
Депутат Госдумы РФ, врач-эпидемиолог Геннадий Онищенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
МДҲ мамлакатларидаги биологик лабораториялар қандай хавф туғдиради, улар билан коронавирус эпидемияси қандай боғлиқ бўлиши мумкин? Бу саволларга эпидемиолог, РФ Давлат Думаси депутати Геннадий Онишенко жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik, Никита Чикунов. Бир қатор МДҲ давлатларида ва Грузияда жойлашган Пентагон назорати остида бўлган илмий лабораториялар Москвада жиддий хавотир уйғотмоқда. Россия ушбу марказларда хавфли инфекцияларни ўрганиш ниқоби остида биологик қуроллар ишлаб чиқарилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Роспотребнадзор собиқ раҳбари, Давлат Думаси депутати, эпидемиолог-шифокор Геннадий Онишенко Sputnik билан суҳбатда бундай муассасалар қандай ишлаши ҳақида сўзлаб берди.

Назорат қилинмайдиган қуроллар

Бугунги кунда биологик қуроллар - оммавий қирғин қуролларининг энг кам назорат қилинадиган тури бўлиб қолмоқда. 1972 йилда қабул қилинган Биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция билан расмий назорат таъминланади, дейди Геннадий Онишенко. Унинг сўзларига кўра, 1990 йилларда ушбу ҳужжатни имзолаган мамлакатлар Концепция қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқдилар. Аммо, уни ратификацияси Америка томонининг саъй-ҳаракатлари билан тўсиб қўйилди.
Сотрудники службы безопасности в защитных масках у железнодорожного вокзала Ханькоу в Ухане, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2020
Дунёда
Хитой COVID-19 лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминни рад қилди
Қаттиқ назоратнинг йўқлиги СССР собиқ республикалари ҳудудида Америка биологик лабораторияларининг пайдо бўлишига олиб келди, уларнинг фаолияти АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Бундай объектлар ҳозир Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон ва Украинада фаолият кўрсатмоқда.
"Бу лабораторияларда юқори малакали ҳарбий микробиологлар ишлайди. Албатта, улар Грузия ёки Озарбайжон болаларини ҳимоя қилиш учун нимадир ишлаб чиқармайди. Улар табиий вирусли ўчоқларни ўрганиш ва штаммларни олиб чиқиш билан шуғулланади. Уларнинг вазифаси оддий - осонликча маҳаллий сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган заҳарли (ўта юқумли - Sputnik) штаммларни яратиш".
Геннадий Онищенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Геннадий Онишенко
Роспотребнадзор собиқ раҳбари, Давлат Думаси депутати, эпидемиолог-шифокор
Геннадий Онишенконинг сўзларига кўра, Россияда айниқса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида жойлашган Марказий референс-лаборатория жиддий ташвиш уйғотмоқда. Бу муассаса энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, Пентагоннинг Марказий Осиёдаги илмий тармоғига киради.
"Лаборатория - жуда кучли, энг юқори ҳимоя даражасига эга. У ерда ҳарбий биологик рецептурлар ишлаб чиқилмоқда. Бу жой Қозоғистон фуқароларининг соғлиғига умуман ҳеч қандай алоқаси йўқ. АҚШда Қозоғистон ҳудудида фаол биологик дастурни олиб боришини деярли яширмайди", - деб таъкидлайди Роспотребнадзор собиқ раҳбари.

Ҳалокатли инфекциялар

Замонавий ҳаётда биологик қуроллар "гибрид" урушнинг асосий воситаларидан бирига айланмоқда, деб ҳисоблайди Онишенко. Коронавирус пандемияси – инфекция қандай зарар етказиши мумкинлигини яққол кўрсатди.
"Вируслар оммавий психозни яратиш, сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, иқтисодиётни қулашида самарали восита эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Коронавирус ҳар қандай урушга қараганда жаҳон иқтисодиётига кўпроқ зарар етказди" - дейди эксперт.
Предупреждающая табличка на двери лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2020
Дунёда
АҚШ Украинада ўта хавфли инфекциялар сақланадиган 8 та лаборатория қурди
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда биологик лабораториялар ишини тўлиқ назорат қилиб бўлмаслиги учун вируснинг сунъий келиб чиқишини исботлашнинг иложи йўқ. Текширувчиларга фақат "кўриш мумкин бўлган нарсалар" кўрсатилади, дея хулоса қилади мутахассис.
"Баъзида грузиялик мутахассислар махсус костюмларга кийинтирилиб, бу лабораторияларда юришади. Аммо уларни энг махфий жойларга киритишмайди. У ерда қандай изланишлар олиб борилаётганини ҳеч ким билмайди, чунки бу ҳарбий тадқиқотлар”, - дейди эксперт.

Москва безовталиги

Ўтган йилнинг апрел ойида Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Америка биологик лабораторияларига қарши кескин баёнот билан чиққанди.
Унинг сўзларига кўра, бу объектларда ҳарбий мақсадларда хавфли касалликлар қўзғатувчиларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиши мумкин. Захарова Грузиядаги Ричард Лугар номидаги марказни мисол тариқасида келтирди.
Биотехнологическая компания Biocad в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2019
Жамият
АҚШ компанияси Навоийда улкан лаборатория қуради
"Бундай лабораторияларда америкаликлар хавфли касалликларнинг турли хил қўзғатувчиларини, шу жумладан ҳарбий мақсадларда яратиш ва ўзгартириш бўйича иш олиб бораётганини инкор этиб бўлмайди", - деган эди Россия ТИВ вакили.
Кейинчалик, 2021 йил апрел ойида Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев "Коммерсант" газетасига берган интервюсида худди шундай фикрни билдирди.
"Мен АҚШ назорати остидаги тобора кўпайиб бораётган биологик лабораторияларга эътибор бериш таклиф қиламан. Улар ғалати тасодиф билан асосан Россия ва Хитой чегаралари яқинида пайдо бўлмоқда", - деди у.
РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби “тинчликпарвар санэпидем станциялар"га туташ ҳудудларда ҳудудга хос бўлмаган касалликлар авж олганига эътибор қаратди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала