Жамият

Қибрайдаги қатор маҳаллаларни Тошкент шаҳри таркибига ўтказиш режалаштирмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровТелебашня в Ташкенте
Телебашня в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Қибрай туманига қарашли бўлган 20 та маҳалла пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 20 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4 402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши мумкин.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.
Жумладан:
Қибрай туманидаги Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2 107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;
Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2 294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.
Улицы Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2019
Жамият
Термиз шаҳри ҳудуди кенгаяди
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил августида президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала