Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган "Яшил" тараққиёт ва 2030 йилга қадар глобал мақсадлар учун шериклик иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Саммит видеоанжуман шаклида 30 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан ўтган йили 30 октябрь куни видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида сўзлаган нутқида Кореяни мамлакатга рақамли ва "яшил" технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири деб билишини алоҳида таъкидлаган эди.
В Ташкенте построят Центр обучения для родителей дошкольников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Ўзбекистонда Жанубий Корея гранти ҳисобидан 11 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади
Шунингдек, у Ўзбекистон келгуси йилда бўлиб ўтадиган "Яшил" тараққиёт ва 2030 йилга қадар глобал мақсадлар учун шериклик халқаро саммитида фаол иштирок этишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йили 28 январь куни Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказган эди. Унда томонлар бир қатор муҳим келишувларга эришган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала