Жамият

"Ёлғон кўрсатма беришга мажбур қилишди": Андижондаги ёш келин зўрланмагани маълум бўлди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник правоохранительных органов
Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Жабрланувчи айрим шахслар моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига текканлиги ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилганлигини баён этган
ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Экспертиза Андижондаги беш ойлик келин зўрланмаганини кўрсатди, дейилади Ички ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган расмий баёнот матнида.
Маълум қилинишича, 2021 йил 13 май куни фуқаро О.О.ни зўрланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали терговчиси иш юритувига ўтказилган ва тергов гуруҳи тузилган.
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Жамият
Андижон прокуратураси ёш келиннинг зўрланишига оид хабарлар юзасидан баёнот берди
Тергов ҳаракатлари Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ҳолат юзасидан ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, видеотасвирга олган ҳолда кўздан кечирилган ва ишга алоқадор бўлган барча ашёлар, жумладан аризачи ва гумондорларга тегишли кийим-кечаклар олинган.
Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи ҳамда гумон қилинган шахсларнинг барчаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, олинган ашёлар бўйича судга оид биология, судга оид криминалистика, судга оид толали материалларни криминалистик текшириш ва судга оид физика-техникавий экспертизалари тайинланган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи О.О.нинг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, 13-14 ҳафталик ҳомиладор эканлиги ва ҳомиласи ривожланаётганлиги аниқланган.
Судга оид толали материалларни криминалистик текшириш экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи О.О.нинг кийимларида гумондорларнинг кийимларига тегишли толалар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Ҳодисалар
Андижонда зўрланган 18 ёшли келин воқеаси Сенат назоратига олинди
Жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, айрим шахслар (қонунчилик талабларига асосан шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланади) моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига текканлиги ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилганлигини, агарда ушбу кўрсатмани бермаса турмуш ўртоғи билан бирга яшаттирмасдан, ажратиб юборишлигини айтганлиги сабабли, иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганлигини маълум қилган.
Шунингдек, ишга алоқадор бўлган ва гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган шахслар, ҳодиса куни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган шийпон атрофида бегона эркакларни кўрмаганлигини ҳамда дала шийпонидан аёл кишининг ёрдам сўраб бақирган овозини эшитилмаганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи О.О. маълум қилган беш нафар шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари аниқланган.
Ограбление - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Ҳодисалар
Жиззахда ўғри 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлагани фош этилди
Тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрланганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли, жиноят ишининг гумон қилинувчиларга тегишли қисмини ЖПКнинг 83-моддасига (жиноий ҳодиса юз бермаган ёки шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан тугатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилганликлари ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Шу ўринда, фуқаролардан ҳамда блогерлардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликларини, тергов ҳаракатларига аралашмасликларини, ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз", - дейилади ИИВ баёнотида.
Келгусида тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала