Россия

Россия ТИВ: SWIFT Россияга қарши “санкциялар спиралига” жалб қилиниши мумкин

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишМинистерство иностранных дел РФ в Москве
Министерство иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россияни SWIFT᾽дан узиб қўйиш қарорини қабул қилиши мумкинлигини эслатди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. SWIFT халқаро банклараро маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизими Россияга қарши “санкциялар спиралига” жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳеч кимга сир эмаски, Россияни SWIFT тизимидан узиб қўйиш таҳдиди янграмоқда, аввало Қўшма Штатлардан”, - деди у. Биричевский тегишли санкцияларни фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши киритиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Денежные купюры. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Россия
Россияда SWIFT муқобили пайдо бўлиши мумкин
“Ғарбдаги ҳамкорларимиз қўллаётган нарсалар, бу, тўғриси, дунё майдонида ўз ишлаб чиқарувчилари ва ўз манфаатлари ҳимоя қилиш мақсадидаги барьерлардир. SWIFT тизими бу санкциялар спиралига” жалб қилиниши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор”, - деди Россия ТИВ вакили.
Дипломат SWIFT᾽дан узиб қўйилган тақдирда Россия бу тизимнинг муқобилини ишлаб чиқаётганини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала