Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширадиган ташрифидан нималар кутилмоқда

© Пресс-служба президента ТаджикистанаРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Эскпертлар Ўзбекистон президентининг Тожикистонга кутилаётган расмий ташрифи якунлари кўп қиррали ўзаро муносабатлар ривожига туртки беришига ишонч билдиришмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги делегация кеча Душанбе шаҳрида Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Содиқ Имомий билан учрашди,
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда икки қардош давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги мазмун касб этиб, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилгани таъкидланди.
Қисқа давр ичида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
“Мулоқот давомида президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга кутилаётган расмий ташрифи кўп қиррали муносабатлар ривожига янги туртки бериши, икки давлат ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган амалий ташаббусларни белгилаб беришига ишонч билдирилди”,- дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10−12 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. Икки давлат раҳбарлари ўзбек-тожик муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши айтилмоқда.
Выставка сельхозпродукции в Согдийской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо айланмаси ошди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала