Видео

Хорижликлар вакцина олиши учун йўллар очилади – Путин

Россия президенти яқин вақт ичида хорижликлар Россияга вакцина олиши учун кириб келиши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Хорижий давлат фуқаролари Россияда вакцина олишлари учун йўллар очилади. Бу ҳақида Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум (ПМЭФ) доирасида маълум қилди.
- Маҳаллий фармацевтика саноати вакцина ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга тайёр. Биз нафат ўз эҳтиёжларимизни қоплаяпмиз, балким хорижий давлат фуқароларига ҳам Россияга келиб эмланишига имкон беришимиз мумкин”, - деди Россия президенти.
Шунингдек Путин Россияда бугунги кунда 4та вакцина рўйхатдан ўтгани ва ишлаб чиқарила бошлаётганини ва “Спутник V” дунёнинг 66та мамлакатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди.
Владимир Путин ПМЭФ доирасида яна бир муҳим янгиликни хабар қилди. “Шимолий оқим-2”нинг бир қувури қуриб битказилганини ва айни дамда иккинчи қувури тугатилаётганини маълум қилди.
- “Шимолий оқим – 2” нинг биринчи қувури қуриб битказилди. Иккинчи қувур устида ишлаб олиб борилмоқда. Газпрос эса газ қувурини газга тўлдиришга тайёр, - деди Россия президент.
Владимир Путин дунёиқтисодиёти одатий ҳаётган қайтаётганини ва ЯИМ ўсиши жуда катта бўлиши кутилаётганини маълум қилди. Бой давлатларда бизнес фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун барча воситалар борлигини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала