Дунёда

ОАВ Путин ва Байденнинг Швейцариядаги учрашувининг эҳтимолий жойини хабар қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишЖенева
Женева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Россия ва АҚШ президентларининг илк учрашуви “La Grange” вилласида ёки “Hôtel Résidence Parc des Eaux Vives” меҳмонхонасида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден Женевадаги “La Grange” вилласида ёки “Hôtel Résidence Parc des Eaux Vives” меҳмонхонасида юзма-юз учрашув ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда “NZZ am Sonntag” нашри хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, икки мамлакат етакчилари учрашуви учун кўл манзараси бўлган жой танланишига кўп нарсалар кўрсатмоқда. Хабарда 1985 йили СССР ва АҚШ етакчилари Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг бўлиб ўтган учрашуви мисол тариқасида келтирилган. Ўшанда давлат раҳбарлари Женева яқинидаги Версуада жойлашган “Fleur d'Eau” вилласида суҳбатлашишган эди.
Американский лидер Джо Байден и президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Россия
Путин ва Байден учрашувида “сюрприз” бўлиши мумкин
Таъкидланишича, нашр суратчиси “La Grange” вилласи яқинда “ҳарбий этик кийган кишилар” томонидан кўздан кечирилганини кўрган. Саммитнинг эҳтимолий иккинчи жойи “Hôtel Résidence Parc des Eaux Vives” ҳам вилла кўрсатилган боғда жойлашган.
Саммит ўтказиладиган кун Женеванинг бутун маркази ёпилиши кераклиги айтилмоқда. Аллақачон ҳарбийлар бу ишларга жалб қилинган. Швейцария ТИВ саммит газета тилган жойларда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган.
Россия ва АҚШ етакчилариниг учрашуви 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтади. Бу давлат раҳбарларининг Байденнинг АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришгандан бошлаб биринчи юзма-юз учрашуви бўлади. Женевага ташриф Путиннинг 2020 йил январидан буён амалга оширган илк хорижий сафари бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала