Ўзбекистон илк бор Сингапурга гилос экспорт қилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЧерешня
Черешня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Май ойида Ўзбекистон ва Сингапур компаниялари ўртасида тегишли битим имзолаган эди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Фарғона вилоятида етиштирилган ўзбек гилослари биринчи марта Сингапур бозорига экспорт қилинди.
“Дунё” АА хабарига кўра, жорий йил май ойида Ўзбекистонинг "Uz-Segang" қўшма корхонаси ва Сингапурнинг "NOROO Holdings Singapore Pte.Ltd" компанияси ўртасида 500 минг доллар миқдорда гилоснинг янги ҳосилидан етказиб беришни кўзда тутадиган шартнома имзоланган эди.
“Шу тариқа жорий йил 5 июнь куни Фарғона вилоятида етиштирилган ўзбек гилослари биринчи марта Сингапур бозорига экспорт қилинди. Ўзбекистон гилослари 500 грамм ПЭТ-пакетларда "Hao Mart Eccellente" савдо тармоқларига етказилади”, - дейилган хабарда.
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Россия Ўзбекистон помидорининг асосий харидори бўлди
"Hao Mart Eccellente" савдо тармоқлари 2016 йилда ташкил этилган. У "Hao Corporation" корпорациясига қарашли Сингапур супермаркетлар тармоғига хизмат кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0