Миграция

Россияда мажбурий меҳнатдан қочиб, икки оёғидан ажралган фуқаро ватанга қайтарилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишСамолет Boing 777-300 ER авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет Boing 777-300 ER авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Ўзбекистонлик мажбурий ишлатилаётган жойдан қочиб, бир неча кун совуқда қолиб кетиши натижасида икки оёғидан ажралган.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Россияда мажбурий меҳнатдан қочиб, икки оёғидан ажралган фуқарога ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Асли самарқандлик А.Н оилавий шароити оғирлиги сабабли 2007 йилда Россияга ишлагини борган. 2020 йилда А.Н қурилиш объектида мажбурлаб ишлатилади. Мажбурий меҳнатдан қочиш мақсадида қурилиш объекти атрофидаги ўрмонзорга яширинишга мажбур бўлади.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Миграция
Туркияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ўрмонзорда адашиб, бир неча кун совуқда қолиб кетиши натижасида икки оёғидан ажралади.
Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси, мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида фуқарога бирламчи тиббий ёрдам олиши учун кўмаклашилди, "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" расмийлаштириб берилди. Ҳомийларнинг молиявий кўмагида 6 июнь куни Санкт-Петербург-Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятидан Ш.Н ва М.С лар пандемия шароитида иш тополмай, пулсиз қийин аҳволда қолган. Ушбу фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Санкт-Петербургдан Самарқандга олиб келинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала