Россия

Москвада COVID-19 билан касалланиш кескин ошиши сабаб янги чекловлар жорий этилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишВ Москве усилился контроль за ношением масок
В Москве усилился контроль за ношением масок     - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Сергей Собянин коронавирус сабаб янги чекловлар киритилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин Москвада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб янги чекловлар киритилишини маълум қилди.
Шундай қилиб, Москвада 13 июндан бошлаб иш берувчиларга ходимларининг камида 30 фоизини ҳамда барча 65 ёшдан юқори ва сурункали касалликлари бор ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиш тавсия қилинди. Бу эмланган ходимларга тааллуқли эмас.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Россия
Россияда COVID-19 билан касалланиш кескин кўпаймоқда
15 июндан 19 июнгача маош сақланган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Шу тариқа Москвада “узун дам олиш кунлари” 9 кун – 12 дан 20 июнгача давом этади.
Шунингдек, 13 июндан 20 июнгача ҳайвонот боғи, фудкорт, болалар ўйнаши учун мўлжалланган хоналар фаолияти вақтинчи тўхтатилади. Бу даврда кафе ва клублар кўнгилочар тадбирлар ўтказа олмайди. Шунингдек, соат 23:00 дан соат 06:00 гача мижозларни қабул қилиш тақиқланади. Буюртмаларни элтиб беришга рухсат берилади.
Кеча Москвада 6701 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу сўнгги бир неча ойдаги энг юқори кўрсатгичдир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала