Маданият

Истеъдодлар қаердасиз? Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар замонавий санъат кўргазмаси бўлиб ўтди

© Пресс-служба центра “Navqiron O'zbekiston”“Navqiron O'zbekiston” - выставка современного искусства талантливой молодежи республики Узбекистан
“Navqiron O'zbekiston” - выставка современного искусства талантливой молодежи республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади. Бундан ташқари ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи номинациялар белгиланади.
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Ўзбекистонда "Навқирон Ўзбекистон" иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси бўлиб ўтди.
"Навқирон Ўзбекистон" республика замонавий санъат кўргазмасининг асосий мақсад ва вазифалари замонавий санъатнинг барча соҳаларида ижод қилаётган ёш рассомларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва очишга, шунингдек, уларнинг ижодларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Студенты филиала НИЯУ МИФИ на торжественной церемонии открытия вуза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2020
Жамият
Иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилади
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ижод қилаётган ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, тасвирий санъат, дизайн соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Республиканинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар биринчи навбатда Ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва кўргазмада намойиш этиш учун тавсия этилди.
Кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади. Бундан ташқари ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи номинациялар белгиланади.
Мона Лиза крупно - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2020
Фото
Тунги рассомнинг Чилонзор деворларидаги сирли асарлари – фото
Танловнинг ёпилиш маросимида ғолиблар "Навқирон Ўзбекистон" республика замонавий санъат кўргазмасининг Олтин, Кумуш ва Бронза медаллари, Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, кўргазма иштирокчиларига Сертификат топширилади.
Ўзбекистон Рассомлар Уюшмаси санъатшунослар бўлимининг раиси Aҳмедова Элмира "Навқирон Ўзбекистон" кўргазмасининг куратори сифатида иштирок этади.
"Навқирон Ўзбекистон" республика замонавий санъат кўргазмаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 30 июнда Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала