Аналитика

Мақомингизни қонунийлаштиринг: Россияга мигрантлар керак

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Россияда COVID-19 пандемияси муносабати билан 30 сентябрга қадар мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилди. Куни кеча Россия президенти Владимир Путин тегишли фармонни имзолади.
Россия ИИВ маълумотларига кўра, жорий йил апрели ўрталарида Россия ҳудудида бир миллиондан зиёд МДҲдан бўлган фуқаролар ноқонуний бўлиб туришган. Неча киши мақомини қонунийлаштиришга муваффақ бўлди, нега мигрантлар сояда қолишни афзал билишмоқда ва Россия хорижликларнинг иши ва ҳаёти учун қандай қулай шароитларни муҳайё қилмоқда – батафсил Sputnik мақоласида.
Мигранты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Миграция
Путин мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берди

Уч ой ичида улгурмоқ зарур

“30 сентябрга қадар барча хоҳловчилар қонуний бўлига улгурадими ёки йўқ, бу тегишли тузилмалар ишига боғлиқ. Аввал мигрантларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун катта-катта навбатларга туришларига тўғри келарди. Фикримча, уч ой етарли, агар ишлар яхши йўлга қўйилса”, - деб ҳисоблайди Тожик маданият маркази раиси Хуршеда Ҳамроқулова.
Владимир Путиннинг фармонига қадар 15 июнь хорижликлар қонуний бўла оладиган охирги сана эди.
Россия миграция марказларида турнақатор навбатлар кузатилди. Ҳужжат олиш истагида бўлган мигрантлар оқими майда бошланди, дея маълум қилди Москвадаги Миграция бўйича халқаро ташкилот бюроси директори Абдусаттор Эсоев.
Унинг сўзларига кўра, “Сахарово” миграция марказида ҳужжатларини расмийлаштириш истагида бўлганлар сони кунига рекорд 41 минг кишигача етган. Жумладан, элчихоналар ва диаспора ташкилотларининг ўз ватандошлар ўртасида фаол тушунтириш ишлари олиб бориши ва уларни ҳужжатларини расмийлаштиришга чақириши мигрантлар оқимининг кўп бўлишига сабаб бўлган.
Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Миграция
Россия ИИВ мигрантлар тўғрисида фармон юзасидан шарҳ берди
Эсоев Россия пандемия даврида Россия ҳукумати томонидан чет элликларга нисбатан қабул қилган чоралар ўта инсонпарварча бўлганини қайд этди.
2020 йил баҳорида Россия етакчиси Владимир Путин қатор енгилликлар берди. Натижада хорижликларга 2021 йил 15 июнга қадар ҳужжатларини узайтирмасликка ижозат берилди.
Шу давр мобайнида иш берувчиларга хорижликларни ишлашга рухсат берувчи ҳужжатсиз ишга ёллаш имкони берилди. Россиядан чиқариб юборишга қўйилган мораторий бир неча марта узайтирилди.

Россияга мигрантлар керак

Мигрантлар Россияда қонуний ишлаб, яшашни афзал билишмоқда. Ноқонуний вазиятларга уларни турли ҳолатлар мажбурлайди, дейди Хуршеда Ҳамроқулова.
“Айрим виждонсиз иш берувчиларга мигрантлар умуман ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилингани фойдали. Агар хорижлик Россияда қонуний бўлса, компанияларнинг улар билан шартнома тузиши, солиқ тўлашлари лозим. Менга тез-тез алданган ватандошлар мурожаат қилиб туришади. Улар бир неча ойлаб ноқонуний ишлашган, натижада эса умуман ҳақ олишмаган”, - дея мисол келтиради Тожик маданияти маркази раҳбари.
У қўлда меҳнат шартномасига эга бўлмай туриб, хорижликни чув туширишганини исботлаш жуда мушкул эканини айтади. Бироқ Россияда бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Санкт-Петербургда мигрантларга электрон ID-карталар берилади. Унинг ёрдамида ватанга паст комиссия билан пул жўнатиш мумкин. Иш берувчиларга ҳам бундай восита билан “қора” маошни тўлаш қийинроқ.
Коженов Вадим, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Миграция
Путин фармони мигрантлар учун ҳақиқий амнистия бўлди – Коженов
Шунақа идентификация карталарини бутун Россия бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларда шахсий маълумотлар, рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензия, иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловлари, меҳнат сташи, қоидабузарликлар, жарималар электрон тарзда киритилади.
Хорижликлар бундай картага эга бўлиб, электрон патент асосида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ишга ёлланишлари мумкин.
Аммо атайин қонуний бўлмаётган мигрантлар тоифаси ҳам бор, дейди Эсоев.
“Кимдир тежайди, патент тўлашни истамайди. Ўйлашадики, 5-7 ой ишлаб, уйга пул жўнатаман ва қайтаман. Шахсий буюртмаларни бажараётганлар ҳам бор, дача қишлоқларида яшаб, у ердан ҳеч қаёққа чиқишмайди”, - дея ҳикоя қилади у.
Россия пойтахтида мигрантлар учун патент тўлови 5341 рубль, Москва вилоятида – 5092 рубль, Воронеж вилоятида – 4943 рубль, Иркутск вилоятида – 5605 рублни ташкил этади.
Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Миграция
Россияга ишлаш мақсадида келаётган ўзбекистонликлар сони 42% камайди
Хуршеда Ҳамроқулова Россия кўпроқ мигрантлар қонуний бўлишидан манфаатдор эканини таъкидлайди, шунинг учун уларга Россияда шунақанки қулай шароитлар тақдим этилмоқда.
“Менга қурилиш, машина ювиш, етказиб бериш соҳасидаги турли компаниялар ишчи юборишни сўраб, мурожаат қилишади. Чунки ишчилар етишмайди”, - дейди у.
Россия ИИВ маълумотларига кўра, агар мамлакатда пандемияга қадар 11 миллионга яқин мигрантлар бўлган бўлса, 2020 йил охирига келиб улар сони 6 миллионгача қисқарди. Жорий йил баҳорида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мигрантлар етишмаётганлиги кузатилётгани ҳақида гапирганди.

Мигрантлар учун шароитлар яхшироқ бўлади

Россияда 2025 йилга келиб миграция қонунчилигини тўлиқ ислоҳ қилишмоқчи.
ИИВ тайёрлаётган федерал қонун солиққа тортиш, патент олиш, иш ҳақида миқлри ва Россияга ишлашга келувчиларнинг рўйхатдан ўтишининг янги ёндашувини назарда тутади.
Ўзгаришлар хорижликларнинг ишга жойлашидаги ноқонуний схемаларни илдизи билан йўқ қилишга қаратилган. Барча мигрантлар ягона маълумотлар базасида ҳисобга олинади. Боз устига чет эллик ишчининг маоши аниқ билан минтақадаги ушбу тоифа ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдорига тенг бўлади.
Ситуация возле Единого миграционного центра Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Миграция
Мигрантлар учун нималар ўзгаради? РФ ИИВ асосий таклифлари
Абдусаттор Эсоев янги қонун жорий этилиши билан бир неча марта қонунбузарлик содир этган фуқаролар ноқонуний мақоми остига тушмаслигига умид билдирди, масалан, ўз вақтида тўланмаган патент.
“Ҳозир икки йил ичида учта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар чиқариб юборилиши ёки киришларига тақиқ қўйилиши мумкин. Масалан, уч марта тезликни оширганлик учун”, - дея тушунтиради Эсоев.
Мигрантлар тўғрисидаги янги федерал қонуни лойиҳаси ИИВ томонидан 2021 йилнинг охирида ҳукуматнинг кўриб чиқишига тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала