Спорт

“Биргина жиддий хато”: Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда нокаутга учради

© Instagram / bektemirmelikuzievБоксёр Бектемир Меликузиев
Боксёр Бектемир Меликузиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2021
Техас штатида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик спортчи Бектемир Мелиқўзиев 8-жангида нокаутга учради.
Жанг АҚШнинг Техас штатида америкалик Габриэль Росадога қарши бўлиб ўтди. Баҳснинг илк раундида Бектемир ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет зарбалар берди. Раунд охирида Росадони нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.
Иккинчи раундда бироз тенглик кузатилди ва жангчилар ўзаро зарбалар алмашдилар. Учинчи раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда америкаликнинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Бу хато унга шундай қимматга тушди.
Шу тариқа у профессионал боксда 8-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Мелиқўзиев бунга қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани нашидасини сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бектемир Мелиқўзиев Халқаро бокс федерацияси (AIBA) томонидан 4 йил муддатга спортдан четлатилган эди. Аммо бу профессионал боксдаги фаолиятига таъсир қилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала