Россия

Россия қўшни давлатлар учун ҳам жавобгар эканини унутмайди – Путин

© Sputnik / Сергей Ильин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Халқаро муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлатлар биргаликда, халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми ва мақсадлари асосида ҳаракат қилиши керак - Путин.
ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва анжумани иштирокчиларига мурожаати.
"Халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва анжуманига хуш келибсиз.
Сизнинг нуфузли тартибдаги учрашувингиз бугунги куннинг ҳарбий-сиёсий масалаларига бағишланган. Ер шарида тинчлик - уларни қанчалик муваффақиятли ҳал қилишга боғлиқ.
Алоҳида позитив сигналларга қарамасдан, афсуски, геосиёсий ҳодисалар турбулентлиги ошиб бормоқда. Халқаро ҳуқуқ емирилиши ҳам давом этмоқда. Алоҳида давлатлар ўз манфаатларига етиш учун куч ишлатишдан ҳам тоймаяпти.
Шунингдек, ҳудудий қуролли можаролар, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, уюшган жиноятчилик ва наркобюизнес, кибержиноятчилик ва халқаро террорчилик ҳам жиддий хавотир уйғотмоқда.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши керак бўлади. Ушбу коллектив фаолият, албатта, халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми ва мақсадлари асосида олиб борилиши керак.
БМТ ташкил қилинган кунидан бошлаб халқаро муносабатларнинг асоси бўлиб қолмоқда. Ушбу нуфузли ва барча томонидан тан олинган ташкилотнинг асосий вазифаси – глобал можаро, янги жаҳон уруши содир бўлишига йўл қўймасликдир.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Аналитика
Ўтмишга қарамасдан ҳамкорликка очиқ бўлайлик – Владимир Путин
Ҳар қандай “янги қоидалар” айнана БМТ қарамоғи остида яратилиши керак. Акс ҳолда – дунё тартибсизлик ва хаос томон йўл олади.
Кечагина биз нацист Германиясининг бизнинг давлатга ҳужум бошлаган қайғули сананинг 80 йиллигини нишонладик. Биз учун Улуғ Ватан уруши дарслари алоҳида қийматга эга. Биз келажакда ҳам Россия халқи хавфсизлигини кафолатлаш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз, Қуролли Кучларимизни такомиллаштирамиз ва албатта дипломатия имкониятларидан фойдаланамиз. Биз барча манфаатдор ҳамкорлар билан мазмунли суҳбат олиб боришга тайёрмиз.
Биз ҳеч қачон ўз ҳукмимизни бошқа давлатларга ўтказишга уринмаймиз. Бир барча давлатлар билан тенг ҳуқуқили асосда, сиёсий-дипломатик услублардан фойдаланган ҳолда, глобал ва ҳудудий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёрмиз.
Биз ўз мудофаа қувватимизни етарли миқёсда ривожлантирмоқдамиз ва барчадан ўзиб кетишга, бир томонлама ҳарбий устуворликка эришишга интилмаймиз, айниқса стратегик хавфсизлик борасида. Шу билан бирга биз ушбу соҳада кучлар балансини кимдир ўзи томон тортиб олишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз.
Бизнинг саъй ҳаракатларимиз хатарларни камайтиришга, қурол-яроғ устидан назорат борасидаги келишмовчиликларни суҳбат ва келишувлар асосида ҳал қилишга қаратилган.
Бу борада Россия бироз олдин янги “хавфсизлик тенгламасини” ишлаб чиқиш таклифи билан чиққан эди. Унда стратегик барқарорликка таъсир қилувчи барча факторлар ва уларнинг ўзаро алоқаси ҳисобга олиниши керак. Бу борада сиёсий ирода ва муросаларга тайёрлик ижобий натижа беришига ишончим комил. Россия ва АҚШ томонидан стратегик ҳужум қуроллари миқдорини 2026 йилга қадар узайтириш ҳақидаги шартнома – бунга яққол мисол бўлиши мумкин.
Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2020
Сиёсат
МДҲ халқаро IT-хавфсизлик соҳасида ҳужжат тайёрламоқда
НАТОнинг Россия чегаралари яқинида қуролли кучлар сонини ошириши, ҳарбий инфратузилмасини ривожлантириши ва бизнинг, кутилмаган ҳодисалар хавфи ва кескинликни камайтиришга қаратилган, конструктив таклифларимизни кўриб чиқишни рад этаётгани ҳам бизни бефарқ қолдирмайди, албатта. Умид қиламизки, охир-оқибат соғлом фикр устун келади.
Глобал хавфсизликни таъминлашнинг ўта муҳим жиҳати – ҳудудий можароларни бартараф этишдир. Россия бунинг учун фаол ҳаракат қилмоқда. Бизнинг ҳарбий ёрдамимиз туфайли Сурия ҳудудининг аксарият қисимини халқаро террорчилардан озод қилишга эришилди, Сурия ҳукуматининг тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. Туркия ва Эрон билан Остона форматида олиб борилган сиёсий-дипломатик фаолият БМТ қарамоғи остида Сурияда тинчлик ўрнатиш жараёнини бошлашга имкон берди.
Россия, тарихий, маданий ва инсоний алоқалар билан узулуксиз боғлиқ бўлган қўшни давлатлар равнақи учун ҳам, ўз жавобгарлигини ҳеч қачон унутмайди. Биз келажакда ўз умумий қитъамизда ҳудудий можароларни танчлантириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз.
Хулоса ўрнида, сизларга эзгулик ва фаолиятингизга муваффақият тилаб қоламан. Ишончим комилки анжуман иштирокчиларини олдинда қизиқ муҳокамалар кутмоқда. Уларнинг якунида ишлаб чиқилган таклифлар халқаро хавфсизлик ва барчарорликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Диққатингиз учун раҳмат."
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала