Аналитика

“Қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим”: Россиядаги мигрантларни қандай янгилик кутяпти

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСотрудники полиции и пассажир
Сотрудники полиции и пассажир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Меҳнат мигрантлари энди Россия қонунларини бузган тақдирда улар бу учун жавобгарлик борлигини билмаганликларини баҳона қила олишмайди. Бунга Россия экспертларининг ишончи комил. Чунки улар мамлакатга киришда “қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим”га имзо чекишади.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Миграция соҳасидаги янги федерал қонун лойиҳасида янги банд пайдо бўлди – эндиликда чет эл фуқаролари Россияга киришда “қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим” деб аталувчи ҳужжатни имзолашади. Бу уларнинг мамлакатда бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидалари билан танишиб чиққанликларини англатади.
Миграция тўғрисидаги янги қонун лойиҳасида айтилишича, чет элликлар бу битимни имзолаётиб, улар қонунларга риоя қилмаслик оқибатлари борасида хабардор қилинганликлари ва мамлакатга зарар етказмасликка розилик беришларини тасдиқлашади. Шунингдек, мигрантлар зиммасига битим шартларини бузган тақдирда мамлакатдан эҳтимолий чиқариб юборилиши билан боғлиқ харажатларни тўлаш мажбурияти юкланади.
Москва во время режима самоизоляции жителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2021
Миграция
Мигрантлар қонунга амал қилиш ва Россияга зарар етказмаслик ҳақида шартнома имзолайди

Буздинг ва билардинг? Уйингга равона бўл!

Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов бу кишига у бирор бир нарсани билмаганини айтишга имкон бермайдиган яхши восита деб ҳисоблайди. Аммо мигрантлар уларга имзолаш учун тутқазилган битимни диққат билан ўқиб чиқишларига шубҳа билдирди.
“Ҳойнаҳой уни ҳеч ким диққат билан ўқиб чиқмайди. Бу сизнинг шахсий маълумотларингизга ишлов бериш тўғрисидаги ҳужжатдай гап – сиз уни қарамасдан имзоласангиз керак. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ишлаши жуда осонлашади – қонунни буздинг, зарар етказдинг, демак била туриб қилгансан – сени чиқариб юбориш кутмоқда”, - дея тушунтиради Коженов.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Миграция
Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар кутилмоқда
Унинг сўзларига кўра, Россия қонунларини бузмайдиганлар учун “қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим”нинг на фойдаси бор, на зарари. Бу айнан қонунбузарлар устидан назорат ўрнатиш воситаси.
Коженов “битим”дан ташқари янги қонунда яна кўплаб жиддий ўзгаришлар борлигини айтади, аммо уларни ҳозирча расман муҳокама қилишмаяпти. Айрим тафсилотлар, ёки аниқ бир чоралар эълон қилиняпти, холос. Мунозара кузда бошланади, дейди эксперт.

Миграция тўғрисидаги янги қонундан ҳаммага наф бор

“Аксиома” компаниялар гуруҳи таҳлилчиси, меҳнат миграцияси эксперти Дмитрий Исповедников янги қонунчиликда пайдо бўладиган бу ғояга ижобий қарайди.
Унинг сўзларига кўра, бу Россияга кираётларни мамлакат қонунчилиги билан таништириш, уларни қонунлардан бохабар қилиш мақсадида илгари сурилганини таъкидлайди. Аммо эксперт ким ва қандай қилиб мигрантларни хабардор қилиши, бу жараён қандай ташкил этилишини ҳозирча тушунмаётганлигини айтди.
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Миграция
Рус тилида эркин сўзлашиш ва Россия тарихи: мигрантларга қандай талаблар қўйилди
“Қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим”дан ташқари қонунда бир қатор тузатишлар кўзда тутилмоқда. Бу патент, РВП, ВНЖ ва Россия фуқаролиги учун имтиҳонларни ўтказишга ҳам тааллуқли. Қолаверса, Россия ҳудудида бўлишни соддалаштириш ҳам белгиланади.

Яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш ва чиқариб юбориш: икки оғриқли масала

Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский “битим” расмиятчилик жиҳатдан кишиларни кўпроқ Россия қонунчилигига риоя қилишга ундашини айтади.
“Бу нуқтаи назардан – бу “битимни” имзолаётганлар учун руҳий таъсир”.
Чунки шундоқ ҳам Россия қонунчилигида ҳаммаси белгилаб қўйилган: чиқариб юбориш, Россияга киришни тақиқлаш, жиноий жавобгарлик. “Бироқ “битим” Россияда қонунийликни яратишдаги яна бир кичик ғишт”, - дея қўшимча қилади Московский.
У бугунги кунда амал қилаётган меҳнат мигрантларини назорат қилиш тизимидаги муаммоларга эътибор қаратади. Улар орасида – яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш ва ўша ерда истиқомат қилиш. Ҳаммага маълумки, “айрим фуқаролар яхшилик учун ёки бир мунча тўлов учун уйида ўнлаб мигрантларни рўйхатдан ўтказади”. Сўз ўрнида, бу кўплаб мигрантларнинг патент олмаслиги, ноқонуний ишлаши ва Россия ғазнасига солиқ тўламаслигининг сабабларидан биридир.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Миграция
Россияда қонунга риоя қиладиган мигрантларни чиқариб юборишдан ҳимоя қилишмоқчи
Юрий Московский янги қонунда бу қоидалар ўзгаришига умид қилади, назорат рўйхатдан ўтган жой бўйича эмас (кўпинча сохта), балки телефон, электрон почта ёки ФМС сайтидаги шахсий кабинет орқали амалга оширилади.
Икки муаммо – иккита ҳар қандай қоидабузарлик учун мамлакатдан чиқариб юбориш. Бу ҳам кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш бўлиш мумкин. Бунда ҳатто у ерда машина бўлмагани ва мигрант йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлмагани инобатга олинмайди. Аввал бошдан барча экспертлар ва ҳатто орган ходимлари бу жазо чораси ҳаддан зиёд эканини айтишганди. Жазо содир қилинган ҳаракатга мос келмоғи зарур, бироқ бу банд ҳозиргача ишлаяпти. Россиядан 3,5 миллионгача киши аллақачон чиқариб юборилган”, - дейди эксперт.
Юрий Московский бу меъёр янги қонунда бекор қилинишига умид билдирмоқда ва бу чорани бекор қилиш тўғрисидаги баҳс сўнгги икки-уч йил ичида мунтазам кўтарилаётганини таъкидлайди.
Эксперт мана шу икки бандни “қонунга риоя қилиш тўғрисидаги битим”даги энг муҳим жиҳатлари деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала