Ҳодисалар

Хушторидан суратларни тарқатмаслик учун 200 млн сўм олган аёл яна пул олаётганда ушланди

© СС0 / Unsplash / Jared SluyterМужчина и женщина
Мужчина и женщина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Аёл фуқародан билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун мунтазам пул талаб қилиб келган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фуқарони ижтимоий тармоқларда шарманда қилиш билан қўрқитиб, пул ундирган аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Г. исмли аёл фуқаро Б. билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитган. Тарқатмаслик эвазига 85 млн сўм талаб қилган. Шундан 10 млн сўмини ўзига тегишли бўлган пластик картага ўтказиб олган вақтида ушланган.
В Самарканде молодой педагог шантажировал девушку ее фотографиями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Ҳодисалар
Самарқандда ўқитувчи 21 ёшли қизнинг суратларини тарқатмаслик учун 400 $ сўради
Бундан ташқари, Г. жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар Б.нинг 200 млн сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Бунда ҳам суратлар ва видеоларни тарқатиш билан қўрқитган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала