Колумнистлар

Биз бирга бўлсак ҳеч ким бизни енга олмайди - Россия ва Хитойнинг янги баёноти

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин (справа) и председатель КНР Си Цзиньпин
Президент РФ Владимир Путин (справа) и председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Яқинда Владимир Путин ва Си Цзиньпин Россия ва Хитой орасида ҳарбий иттифоқдан кўра устунроқ муносабатлар ҳақида келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Яқинда Владимир Путин ви Си Цзиньпин видеоалоқа орқали боғланиб Россия ва Хитой орасида имзоланган “қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги” шартномани янгилаш ва узайтиришга келишиб олишди.
Ушбу муҳим воқеа Хитой Коммунистик партиясининг (ХКП) 100 йиллик юбилейни нишонлаш арафасида бўлгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ахир Россия ва Хитой муносабатларида коммунистик партиянинг ўрни жуда муҳим.
Дастлаб 1950 йилда Хитой ва СССР орасида дўстлик шартномаси имзолашда ХКПнинг фуқаро урушидаги ғалабаси ва Хитойнинг бирлашиши асос бўлган эди. Кейинчалик КПСС ва ХПК орасида келишмовчилик содир бўлганидан сўнг икки давлат муносабатлари бузилган эди.
СССР инқирозга учраганидан сўнг Хитой партияси КПССнинг хатоларидан ўзига керакли хулосаларни чиқариб олди ва нафақат ўзини сақлаб қолишга, давлат тизимини ҳам янгилаб дунёнинг етакчиларидан бирига айланди.
Демонстрация на Красной площади в День международной солидарности трудящихся. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Колумнистлар
Энди социализмда яшаймиз - Россия ва Хитой раҳбарлари Давосс форумида нима деди
Бугунги геосиёсий вазиятда эса Хитой Россия билан бирга икки давлат муносабатларининг янги моделини қуришга муваффақ бўлди. Душанба куни бўлиб ўтган музокараларда Путин ва Си айнан ушбу муносабатларнинг келажаги ҳақида сўз юритишди.
Пандемия туфайли икки давлат раҳбарлари 1,5 йилдан буён шахсан учраша олмаётган бўлса ҳам, видеоконференция форматида доимий учрашувлар ўтказилмоқда. Сўнгги учрашув якунида ҳам Россия ва Хитойнинг қўшма баёноти имзоланди.
Унда Москва ва Пекин ташқи сиёсий ҳаракатларни “икки давлат муносабатларининг асосий устунларидан бири” деб ҳисоблашлари айтиган.
“Геосиёсий турбулентлик кучайиб, қурол-яроғ устидан назорат шартномалари бузилаётган ва дунёнинг турли бурчакларида можаролар хавфи кучайиб бораётган вақтда, Россия-Хитой муносабатлари дунё ишларини барқарорлаштирувчи рол ўйнайди,” – дейилган баёнотда.
Бу ҳақида Си Цзиньпин ҳам “Россия – Хитой муносабатлари халқаро ҳамжамиятга ижобий энергия олиб келиб, халқаро муносабатларнинг янги турини яратишда ўрнак бўлиши мумкин”, - деди.
Бу ерда гап қандай муносабатлар ҳақида кетаётгани маълум албатта. Гап нафақат “тенг ҳуқуқли дунё тартиби” балким тарк этаётган гегемонни тан олмайдиган тартиб ҳақида кетмоқда. Қўшма баёнотда бундай тартиб иккала томонни ҳам қониқтирмаслиги айтиб ўтилган.
“Дунёда нотинчлик ҳукм сурмоқда, ноаниқлик ва беқарорлик сезиларли даражада кучайган. Инсоният халқаро ишларда ишонч ва бошқарув тақчиллигига, ривожланиш тафовутлари ва қарама-қаршиликлар кучайишига дуч келмоқда. Умумий хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш ҳали ҳам энг муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган. Алоҳида мамлакатлар якуний натижаси “ноль” қийматига тенг бўлган ўйинлар қабилида рақобат ва можароларга даъват қилмоқда. Халқаро муносабатларда куч факторининг роли ошмоқда.
Салбий факторлар қаторидан – айрим давлатларнинг дунёни мафкуравий нуқтаи назардан бўлиш, суверен давлатлар ички ишларига безбетларча аралашиш, бир томонлама санкциялар киритиш, халқаро ҳуқуқнинг норматив базасини, жумладан қурол яроғни назорат қилиш тизимини бўшаштириш кабилар ўрин олган.
Ушбу ҳаракатлар халқаро можаро ва муаммоларни тинчлантириш жараёнини мураккаблаштиради. Террорчилик ва экстремизм ва сепаратизм хавфлари ошмоқда. Айниқса қўшни давлатлар ҳудудида.
Баёнотда АҚШ номи тилга олинмаган бўлсада, гап ким ҳақида кетаётгани маълум. Хитой ва Россия ҳар доим уларнинг муносабатлари ўзига тўқлигини ва учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаганини таъкидлаб келишган.
Бу фақат эҳтиёткорлик чорасидан ёки америкаликларнинг жаҳлини чиқармаслик учун эмас.
Поверхность Луны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Дунёда
Россия ва Хитой Ойда станция қуриш режасини тақдим этди
АҚШ Россия ва Хитойни очиқчасига душман деб эълон қилиб, коллектив Ғарб ёки унинг “демократия”гача чўзилган кўриниши эса дунёда ўзлари истаган тартибни ўрнатиш ҳуқуқига даъво қилиб турган вақтда Россия ва Хитой бундан норозиликларини ҳам очиқчасига айтишмоқда, лекин “АҚШни биргаликда яксон қиламиз” каби гаплардан йироқ. Уларнинг асосий мақсади, АҚШнинг ҳам ўз ўрни бўлган янги кўп қиррали халқаро муносабатлар тизимини барпо этиш. Бундан кўп эмас ва кам ҳам эмас.
Барча куч ғайратни АҚШга қарши қаратиш – бефойда. Америка ўз етакячилигини барибир узоқ тутиб тура олмайди. Бугун дунё Америка ёки Ғарб атрофида айланмаяпти. Атлантика эраси якунланиб, оғирлик маркази Тинч Океани ҳудудига кўчмоқда.
Россия ва Хитой учун турли куч марказлари билан муносабатларни тиклаш ва уларни ўз томонига жалб қилиш керак. Бунда муносабатлар “ўзники-бегона” тизими бўйича қурилмайди. Москва ва Пекинга вассаллар керак эмас. Улар америкалик гегемон ўрнини босишни истамайди. Улар учун янги дунё хавфсизлик архитектурасига имкон қадар кўпроқ давлатларни бирга ишлаш учун жалб қилиш муҳимроқдир.
Янги дунёда ягона бошқарув маркази ёки гегемонга хизмат кўрсатувчи ва норозиларни йўқ қилувчи тартиб бўлмайди, лекин дунёнинг асосий цивилизация-давлатлари ва ҳудудий иттифоқлар манфаатларидан келиб чиққан кучлар мувозанати бўлади.
Айнан шу сабабли ҳам Москва ва Пекин ҳарбий иттифоқ ҳақида битим тузмаяптилар. Акс ҳолда Ҳиндистон каби муҳим роль уйнайтиган давлатлар ундан юз ўгириши мумкин. Ҳозир атлантик давлатлар ШҲТ аъзоси бўлган Ҳиндистон каби йирик давлатларни ўзига қаратиб олиш учун турли ҳаракатлар қилмоқда, жумладан Хитой билан қўрқитиб олишдан ҳам тойишмаяпти.
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Колумнистлар
Хитой янги совуқ урушнинг биринчи жангига тайёрланмоқда
Россия ва Хитой расман Иттифоқ тузмаса-да бу икки давлатнинг яқиндан ҳамкорлик қилишига халал бермайди. Жумаладан ҳарбий ва стратегик масалаларда ҳам. Қўшма баёнотда Россия ва Хитой муносабатлари қуйидагича тавсифланган.
“Ҳарбий-сиёсий иттифоқ бўлмаса-да Россия ва Хитой муносабатлари ана шундай совуқ уруш давридан шаклланган блоклар кўринишидаги ҳамкорликдан кўра устувордир. Икки давлат муносабатлари бирор вазиятга боғлиқлик ёки мафкурадан холи бўлиб, ҳамкор томоннинг манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олишни ва унинг ички ишларига аралашмасликни назарда тутади. Алоқалар фақат ўзаро манфаатлар йўлида бўлиб, учинчи давлатларга қарши қаратилмаган. Бу халқаро муносабатларнинг янги кўринишидир”.
Яъни, Россия ва Хитой муносабатлари нафақат ўзининг энг юқори чўққисига чиққан (бу ҳақида бир неча йилдан буён таъкидлаб келинмоқда), балким энди улар НАТО каби ҳар қандай ҳарбий-сиёсий иттифоқ муносабатларидан ҳам юқоридир.
Россия ва Хитой муносабатларининг ҳозирги кўриниши ўз манфаатларини, ўз қонунлари бўйича яшашни ҳимоя қилишга қаратилган. Коммунизм ғояси энди бизни бирлаштирмаса-да, Москва ва Пекинни ундан ҳам кучлироқ ғоялар бирлаштирмоқда. Бу икки буюк қўшниларнинг ўз бирдамлигига ишончи – агар биз бирга бўлса ҳеч ким бизни енга олмайди. Дунё қанчалик нотинч бўлса, биз учун бирга бўлиш шунчалик муҳим.
“Россия Хитойнинг барқарор ва гуллаб-яшнашидан манфаатдор, Хитой Россиянинг кучли ва муваффақиятли бўлишидан манфаатдор. <...> Глобал нотинчлик кучайиб бораркан, Россия-Хитой стратегик ҳамкорлигининг долзарблиги ҳам ошади”.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала