Ҳодисалар

“Шўртаннефт” заводида ёнғин: бир ишчи ҳалок бўлди

© Sputnik / Николай Хижняк / Фотобанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
“Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин юз берди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. ФВВ “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида юзага келган вазият тўғрисида маълумот берди.
Бугун соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлди.
Пожарный МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Ҳодисалар
Тошкентдаги кафеда кучли ёнғин юз берди
Вилоят ФВВ ва “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
“Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди”, - дейилган хабарда.
Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала