Жамият

ФВВ кучли шамол ва чангли бўрон ҳақида огоҳлантирди

© AP Photo / Mark SchiefelbeinПесчаная буря в Пекине
Песчаная буря в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Республикага Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.
Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Жамият
Жазирама ҳаво қачон пасайиши маълум қилинди
7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
“Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала