Миграция

Ташқи миграция агентлиги Москвада юз берган оммавий муштлашув юзасидан баёнот берди

© SputnikЗдание консульства Узбекистана в Москве
Здание консульства Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган оммавий муштлашув юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалмоқда.
Массовая драка на Хованском кладбище в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Россия
Москвада мигрантлар яна оммавий муштлашди
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари республиканинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москвада “Кузьминки” метро бекати яқинида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди. Ҳодиса Зеленодольская кўчасида содир бўлган. Муштлашувда 200 нафаргача мигрант иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала