Ҳодисалар

Андижонлик ёш эркак наманганлик аёлнинг юзига кислота сепиб, уни ўмарди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
РШТЁИМ Наманган филиалининг дастлабки маълумотномасида, аёлни баданида чап кўз, оғиз, лаб ва юз териси куйиши тарзидаги тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи эркак Наманганда яшовчи таниш аёлини босқинчилик йўли билан ўмариб, 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқлари ва телефонини олиб қочди.
Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса ҳақида 9 июль куни кечки соат 23:22 да Наманган вилояти ИИБ 102-тизими операторига хабар келиб тушган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Ҳодисалар
Бекободда мансабдорлар “Ёшлар–келажагимиз” дастурининг 301 млн сўмини талон-тарож қилди
Маълум бўлишича, 1980 йилда туғилган аёл хусусий шифохонада тунги навбатчиликда турганида, ёнига у билан гаплашиб олиш мақсадида Муроджон исмли таниши келган. Аёл уни шифохонага олиб кириб, бирга гаплашиб ўтиришган вақтида эркак аёлга ташланиб қолган.
Эркак аёлнинг бўйнидан бўғиб, ундан пул ёки бошқа қимматбаҳо буюмларини беришни талаб қилиб, сўнг жабрдийда юзига полиэтилен идишда бўлган суюқликни сепган. Сўнгра аёлнинг бўйнидаги 3 миллион сўмлик занжир, қулоғидаги 4,5 миллион сўмлик балдоқ ҳамда нархи 4,5 миллион бўлган "Huawei" русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2017
Ҳодисалар
Юнусободда ёлланма ишчиларни ўғри урди
РШТЁИМ Наманган филиалининг дастлабки маълумотномасида, аёлни баданида чап кўз, оғиз, лаб ва юз териси куйиши тарзидаги тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 23 ёшли Н.Муроджон содир этганлиги аниқланган. Жабрланувчи томонидан таниб олинган ҳамда далилий ашё, аёллар занжири, балдоқ ва “Huawei” русумли уяли телефон аппарати олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала