Сиёсат

Трансафғон коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев

© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый заместитель председателя Сената Садык Сафаев
Первый заместитель председателя Сената Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон транспорт коридорига оид кўплаб масалаларда келишиб олдилар, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон янгиланган ташқи сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда, сўнгги бир неча йил ичида Афғонистон ва республика ўртасидаги муносабатлар янги сифат даражасига кўтарилди, хусусан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш бир неча бор ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди, гарчи 2015 йилда бу кўрсаткич нолга яқин эди.
Узбекистан, США, Пакистан и Афганистан создали новую площадку консультаций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Сиёсат
“АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” - янги маслаҳатлашувлар платформаси
"Ўтмишдаги хатолар такрорлаш мумкин эмас, у вақтда Афғонистон ўз ҳолига ташлаб қўйилганди ва халқаро терроризм маконига айланганди. Шунинг учун мамлакатда режалаштирилган лойиҳалар давом эттирилиши учун бугун бутун дунё Афғонистон хаосга тушмаслигидан манфаатдор", - деди Сафоев.
Биринчи навбатда Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш бугунги кунда Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо бунинг учун Афғонистонда барқарорлик, воқеаларнинг башорат қилинадиган ривожланиши талаб этади, чунки воқеалар бошқарилмайдиган, назоратсиз ривожланиб борадиган мамлакатга йирик инвестициялар келмайди, деб тушунтирди эксперт.
"Биз жуда умид қиламизки, конференция Афғонистонда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун яна бир муҳим рағбатлантирувчи омилга айланади, чунки савдо бўлган жойда иқтисодиёт ривожланади, тинч ва барқарор фаровонлик учун кўпроқ имконият бўлади".
Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев
Сенат раисининг биринчи ўринбосари
Сафоевнинг сўзларига кўра, конференция Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун зарур платформа бўлди. Афғонистонда минтақавий ва минтақавий бўлмаган державаларнинг конструктив иштироки жуда муҳим.
Ўзбекистон ҳукумати энг бошидан афғон можаросининг барча томонлари билан мулоқотни тиклади ва қўллаб-қувватлади, бу ўз вақтида ва тўғри қарор бўлди, дея хулоса қилди эксперт.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала