Жамият

Эпидемиолог COVID-19га чалинганлар вакцина олиши керакми деган саволга жавоб берди

© Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барчага - ҳатто, ковидга чалинганлар ҳамда инфекцияни юқтирмаганларга ҳам коронавирусга қарши эмланишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбонов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда коронавирусга чалинганлар ҳам вакцина олишлари кераклигини тасдиқлади.
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Жамият
Эмланган одам бошқаларга ковидни юқтириши мумкинми - эпидемиолог жавоби
"Бугун аксарият ривожланган мамлакатларда оммавий эмлаш жараёнидан сўнг вазият яхши томонга ўзгарганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Масалан, Исроил давлатида аҳолининг 80%и оммавий эмлангач, нохуш эпидемик вазият қисқа муддат ичида бартараф этилди ва у қулай тус олди", - дея тушунтиради Қурбонов.
Эпидемиологнинг айтишича, Ўзбекистон Республикасида ишлатилаётган 3та вакцинадан касаллик актив кечаётган вақтдагина фойдаланиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, аутоиммун касаллиги бор беморларда ва сурункали беморларнинг касаллик авж олган ёки хуруж қилган вақтларида ҳам вакцина қўллаш ман этилади.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Жамият
Эпидемиолог Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
"Аммо касалликни бошдан кечирганлар, "антитаначаларим шаклланган-ку" деган ўйда, вакцина олиш-олмаслик борасида иккиланишади. Шуни қайд этиш керакки, касалликдан кейин шаклланадиган иммунитет - антитаначалар даражаси - ҳар бир одамда индивидуал шаклланади. Бу касалликни қай даражада ўтказганига боғлиқ. Баъзи бировлар касалликни оғир даражада ўтказади ва иммун тизимида нуқсонлар ёки бўлмаса сурункали нуқсонари йўқ беморларда антитаначалар етарли даражада шаклланади. Аммо биз касал бўлиб тузалган одамларга эмланишни тавсия этамиз. Чунки касал бўлиб тузалганлар эмланса, уларнинг организмида узоқ муддатга етадиган иммунитет шаклланади", - дейди Қурбонов.
Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади.
"Ўзбекистон ҳудудида ишлатилаётган вакциналарнинг оқсили коронавирус инфекциясининг оқсилига нисбатан ишлайдиган қилиб яратилган. Яъни мутацияга учрашидан қатъий назар барча турдаги коронавирус инфекцияларига ишлайдиган тизимда яратилган", - дея ўз фикрини якунлади эпидемиолог.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала